Абу Жаҳлнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни таҳқирлаши ва одамларни у Зотдан нафратлантирмоқчи бўлиши

1 ўн йил аввал 1921 siyrat.uz

Бир куни Абу Жаҳл Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ва у Зот келтирган дин­ни масхара қилиб: «Эй Қурайш жамоаси! Муҳаммад Аллоҳнинг дўзахда сизларни азоблайдиган ва у ерда сизларни қўриқлаб тура­диган қўшини ўн тўққиз нафар эканини даъво қилаяпти. Ҳолбуки, сизлар сон жиҳатидан кўпсизлар. сизларнинг ҳар юзтангиз битта­сидан ғолиб кела олмайдими?» – деди. Шунда Аллоҳ бу ҳақда шу оятни нозил қилди: «Биз фaқaт фaриштaлaрни дўзax эгaлaри (қўриқчилaри) қилдик вa биз фaқaт куфргa кeтгaн кимсaлaрни синaш учун улaрнинг сaнoғини (ўн тўққизтa) қилдик...»133 ва ҳоказо қиссанинг охиригача. Улар бир-бирларига шу гапларни айтиш­гач, қуйидагича йўл тута бошладилар: агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз­да Қуръонни овозларини чиқариб ўқисалар, эшитишдан юз ўгириб, тарқаб кетишарди. Улардан кимдир Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан намозларида Қуръон ўқиётганларини эшитишни хоҳласа, бошқалардан аж­раган ҳолда, яширинча қулоқ солар эди. Агар унинг эшитаётганини пайқаб қолганларини билса, уларнинг озор беришларидан қўрқиб тарк этар ва бошқа қулоқ солмас эди. Қачон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам овоз­ларини паст қилсалар, қулоқ солган одам, бошқа ҳеч ким қироатга қулоқ солмаяпти, деб ўйлаб, қулоғини динг қилар, диққат билан тин­глар эди.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ