Мушрикларнинг Исломга кирган заиф кишиларга озор беришлари ва уларни диндан қайтариш орқали душманлик қилишлари

1 ўн йил аввал 1860 siyrat.uz

Ибн Исҳоқ: мушриклар Исломни қабул қилган ва Расулуллоҳ

соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашган саҳобаларга душманлик қила бошладилар. Ҳар қабила ўз ичидаги мусулмонларга ёпирилди. Улар мусулмонлар­ни ҳибсга олиш, калтаклаш, оч ва ташна қолдириш, кун қизиганида Макканинг жазирама иссиғига ташлаб қўйиш орқали азоб бера бошладилар. Мушриклар ўз ораларидаги заиф кишиларни диндан қайтарар эдилар. мусулмонлардан баъзилари ўзларига етган синов­нинг қаттиқлигидан йўлдан озиб, динидан қайтар, яна бошқалари эса мушриклар олдида сабот кўрсатиб, мустаҳкам туришарди. Улар­ни Аллоҳ сақлар эди.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ