Абу Лаҳабнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни таҳқирлаши ва бу борада Қуръондан тушган оят

1 ўн йил аввал 1905 siyrat.uz

Ибн Исҳоқ: Ҳусайн ибн Абдуллоҳ менга шуларни ривоят қилди: Абу Лаҳаб қавмидан воз кечиб, ажралиб чиққан ва уларга қарши Қурайшни қўллаб-қувватлаб юрган бир пайтда Ҳинд бинт Утба ибн Рабиъа билан учрашиб қолди. Шунда у: «Эй Утбанинг қизи! ал-Лот ва ал-Уззога қарши чиққанлар ва улардан юз ўгирганлардан узоқлашганимда бу ишим билан бутларимизга кўмак бердимми?» – деб сўради. Ҳинд эса: «Ҳа, аллоҳ сени яхшилик билан мукофотла­син, эй Абу Утба», – деди.

Ибн Исҳоқ: Абу Лаҳабнинг баъзи сўзларида шундай деганлари менга ривоят қилинди: «Муҳаммад менга тасаввурга сиғмайдиган нарсаларни ваъда қилмоқда. Гўёки айтганлари ўлгандан кейин амал­га ошармиш. Қўл билан ушласа арзигулик нима берди?» Сўнгра қўлларига пуфлаб «Иккингиз ҳам қуриб кетинг. Сизларда Муҳаммад айтаётганлардан ҳеч нарса кўрмаяпман», – дерди. Шунда Аллоҳ «Абу Лаҳабнинг қўллари қурисин (ҳалок бўлсин)! Ҳалок бўлди ҳам»156 оятини туширди.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ