Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўз қавмлари томонидан кўрган азиятлари. Абу Лаҳаб ва унинг хотини ҳақида тушган оят

1 ўн йил аввал 2165 siyrat.uz

Аллоҳ ўз Расули соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳимоясига олгани, Бани Ҳошим ва Бани Мутталибдан бўлган амакилари ва қавмлари мушрикларнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қарши уюштиришни кўзлаган ҳужумларига тўсиқ бўлишларини кўргач, қурайшликлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида қабиҳ сўзлар айтиб, истеҳзо билан устларидан кулиб, у Зот билан баҳслаша бошлашди. Қурайшликларга хос ҳодисалар ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қарши адоватда қаттиқ туришлари ҳақида Қуръон оятлари туша бошлади. Бундан баъзиларининг номи бизга зикр этилиб, баъзи­ларининг номлари Аллоҳ томонидан «куфр келтирганлар» номи ости­да Қуръон оятида умумий кўринишда келтирилган. Қурайшликлар орасидан ҳақларида оят тушиб номлари зикр этилганлардан бири Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакилари Абу Лаҳаб ибн Абдулмутталиб ва ўтин ташувчи деб номланган унинг хотини Умму Жамил бинт Ҳарб ибн Умайядир. Уни Аллоҳнинг ўзи «ўтин ташувчи» деб номлади. Чунки у, менга етиб келишича, тиканли ўтинларни ташиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўтадиган пайтда йўлларига сочиб ташлар эди. Аллоҳ у иккиси ҳақида шундай оят нозил қилди: «Абу Лаҳабнинг қўллари қурисин (ҳалок бўлсин)! Ҳалок бўлди ҳам. Мол-мулки ва топган-тутгани (бойликлари) унга асқотмади. Яқинда (у) алангали оловда куяжак. Шунингдек, ўтин ташувчи хотини ҳам. Бўйнида пухта эшилган арқони ҳам бўлур»157.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ