Абу Лаҳабнинг хотини Умму Жамил

3 йил аввал 2881 siyrat.uz

Ибн Исҳоқ: менга ривоят қилиндики, ўтин ташувчи лақабини олган Умму Жамил ўзи ва эри ҳақида Қуръон ояти тушганидан ха­бар топгач, қўлида муштумдек келадиган тошни кўтариб расулуллоҳ (с.а.в.)нинг олдиларига борди. бу пайтда расулуллоҳ (с.а.в.) абу бакр билан бирга каъбанинг ёнида, масжидда эдилар. У икковларининг олдига келиб тўхтаганида, аллоҳ ўз қудрати билан ундан расулуллоҳ (с.а.в.)ни кўриш қудратини олиб, фақатгина абу бакрни кўрадиган қилиб қўйди. шунда у: «Эй абу бакр, дўстинг муҳаммад қани? У мени ҳажв қилаётганини эшитдим. аллоҳга қасамки, агар уни то­пиб олсам оғзига мана бу тош билан ураман. билиб қўйсин, аллоҳ-

га қасамки, керак бўлса мен ҳам шоирман», – деди ва шу шеърни айтди:

Биз уни қаттиқ қоралаб қарши чиқдик,

Даъватидан воз кечдик,

Динидан юз ўгирдик.

сўнгра узоқлашиб кетди. шунда абу бакр: «ё расулуллоҳ (с.а.в.)! нима деб ўйлайсиз, у сизни кўрдими?» – деб сўради. расулуллоҳ (с.а.в.): «У мени кўрмади. аллоҳ мени унга кўрсатмади», – дедилар.

Ибн Ҳишом: унинг «динидан юз ўгирдик» сўзи Ибн Исҳоқдан бошқа жойда келади.

Ибн Исҳоқ: қурайшликлар Расулуллоҳ (с.а.в.)ни музаммам (қат-тиқ қораланган, ёмон отлиқ)158 деб номлашар, шунингдек у зотни ҳақоратлашарди. расулуллоҳ (с.а.в.): «аллоҳ мендан қурайшликлар азиятини узоқ қилаётганидан ажабланмаяпсизларми? Улар мени му­заммам (қораланган) деб ҳақоратлашмоқда. аслида эса мен муҳаммад (мақтовга сазовор)ман», – дедилар.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ