Умайя ибн Халафнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга азият етказиши

1 ўн йил аввал 1972 siyrat.uz

Умайя ибн Халаф ибн Ваҳб ибн Ҳузофа ибн Жумаҳ қачон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрса, масхара қилиб, орқаларидан ғийбат  этар­ди. Аллоҳ у ҳақида шундай оят туширди: «(Кишилар ортидан) ғийбат қилувчи, (олдида) масхара қилувчи ҳар бир кимсанинг ҳолига вой! Қайсики, у мол-дунёни йиғиб, уни санагани санаган ва моли (бойлиги) уни абадий қолдиради, деб ўйлайдиган ким­садир. Йўқ! Қасамки, албатта, у «Ҳутама»га ташланур! (Эй, ин­сон!) «Ҳутама» нима эканлигини сенга не ҳам англатур?! (У) ёқиб қўйилган Аллоҳнинг бир оловидирки, (у баданларни тешиб ўтиб) юракларга қадар етур. Албатта, у (олов) уларни қамраб олувчи­дир. (Ўзлари) узун устунларда (занжирбанд) бўлурлар»159.

Ибн Ҳишом: ҳумаза деб, бир кишини очиқдан-очиқ ҳақоратлаш, унга кўз орқали имо-ишора этиш ва кўз қисиш билан ғийбат қилишга айтилади. Лумаза эса инсонларни яширин тарзда айблаб, уларга ази­ят етказишдир.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ