Абу Жаҳлнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга азият етказиши
1 ўн йил аввал 1845 siyrat.uz
Менга етиб келишича, Абу Жаҳл ибн Ҳишом Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга дуч келиб қолиб: «Аллоҳга қасамки, эй Муҳаммад, ё сен илоҳларимизни ҳақорат қилишдан воз кечасан ёки биз ҳам сен ибодат қилаётган илоҳингни ҳақоратлаймиз», – деди. Шунда бу ҳақда Аллоҳ шу оятни туширди: «Аллоҳдан ўзгага сиғинадиганлар (бутлари)ни сўкмангиз! Акс ҳолда, улар ҳаддан ошиб, билмасдан Аллоҳни сўкиб юборадилар»161. Менга зикр этишларича, шундан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг илоҳларини ҳақорат қилишдан қайтариб, уларни Аллоҳга иймон келтиришга чақира бошладилар.
Аввалги мақола
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг 9 хотинлари бор дейилган...
Кейинги мақола
Ан-Надрнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга азият етказиши
Мавзуга оид мақолалар