Убай ибн Халаф ва Уқба ибн Абу Муъайтлар ҳақида туширилган оят

3 йил аввал 4589 siyrat.uz

Убай ибн Халаф ибн Ваҳб ибн Ҳузофа ибн Жумаҳ ва Уқба ибн абу Муъайт жуда қалин дўст бўлиб, бир-бирларини яхши кўрар эдилар. Уқба бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёнларида ўтириб даъватларига қулоқ тутди. Бу эса Убайнинг қулоғига етиб борди. У Уқбанинг олди­га келиб: «Сен Муҳаммаднинг ҳузурида ўтириб унга қулоқ тутганинг ростми?» – деб сўради. Сўнгра яна: «Агар унинг ёнига ўтирсанг ёки унга қулоқ тутсанг-у, бориб юзига тупурмасанг, бундан кейин сен би­лан асло гаплашмаганим бўлсин?!» – дея жуда қаттиқ қасам ичди. Шун­да Аллоҳнинг душмани Уқба ибн Абу Муъайт бу қабоҳатни қилди. (Унга Аллоҳнинг лаънати бўлсин). Аллоҳ у иккиси ҳақида шу оят­ни туширди: «У кунда золим қўлларини (бармоқларини) тишлаб (пушаймон қилиб), дер: «Эҳ, қани эди, мен ҳам Пайғамбар билан бирга бир йўлни тутганимда! Ҳолимга вой! Кошки эди, фалончи (гумроҳ)ни дўст тутмаганимда! Аниқки, менга эслатма (Қуръон) келганидан сўнг, ўша (фалончи) мени йўлдан оздирди». (У кунда) шайтон (ўзига эргашган барча) инсонни ёрдамсиз қўювчидир»172.

Бир куни Убай ибн Халаф Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига чириб кетган суяк билан келиб: «Эй Муҳаммад! Сен бу суякни чиригани­дан кейин Аллоҳ қайта тирилтиради, деб даъво қиляпсанми?» – деди. Сўнгра суякни қўли билан эзғилаб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам томонга пуфлаб юборди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳа, мен шундай демоқдаман. Аллоҳ уни ва сени шу ҳолга келганингиздан кейин қайта тирилтиради. Сўнгра сени Аллоҳ жаҳаннамга тиқади», – дедилар. Шу воқеа сабаб­ли Аллоҳ у ҳақида шу оятни туширди: «У Бизга: «Чириб кетган суя­кларни ким ҳам тирилтира олур?» деб нақл келтиради-ю, (аммо) ўзининг (қандай) яратилганини унутиб қўяди. (Эй Муҳаммад!) Айтинг: У (чириган суяк)ларни дастлаб пайдо қилган Зотнинг Ўзи қайта тирилтирур. У турли хил яратиш(лар)ни билувчидир. У сизлар учун яшил дарахтдан олов пайдо қилган Зотдир. Бас, сизлар ўшандан олов ёқурсизлар»173.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ