«Ал-Муҳл» сўзининг тафсири

1 ўн йил аввал 2037 siyrat.uz

Ибн Ҳишом: «Ал-муҳл» деб Абу Убайданинг менга хабар бери­шича, мис, қўрғошин ва шунга ўхшаш барча эритиладиган нарсага айтилади.

Ҳасан ал-Басрийдан бизга ривоят қилинишича, у шундай дейди: Абдуллоҳ ибн Масъуд Умар ибн ал-Хаттоб даврида Куфадаги байтул-молга масъул эди. Бир куни у кумуш эритишга буюрди. Эриган ку­муш ҳар хил тус ва рангга кира бошлади. Шунда у: «Эшикда ким­дир борми, қаранглар-чи?» деди. «Ҳа» дейишди. «Уларни олиб ки­ринглар», деб буюргач, ичкари олишди. Шунда у: «Сизлар кўрадиган «Ал-муҳл»га энг ўхшаш нарса шудир», – деди.

Яна айтишларича, «Ал-муҳл» баданнинг йирингидир.

Бизга етиб келишича, Абу Бакр ас-Сиддиқ розияллоҳу анҳу ўлим вақти кел­ганда иккита кийилган кийим келтириб, ювиб ўзини шунга кафан­лашларини буюрди. Шунда Оиша розияллоҳу анҳо): «Эй отажон, Аллоҳ сизлар­ни бундай кийимлардан беҳожат қилган-ку? Кафан сотиб олсангиз-чи?!» деди. Шунда Абу Бакр: «Бу «Ал-муҳлга» айланадиган соатдир», – деди.

Ибн Исҳоқ: Аллоҳ таоло бу борада шу оятни туширди: «...Қуръонда лаънатланган (Заққум номли) дарахтни одамлар учун фақат синов қилдик. Биз (мушрикларни шу каби хабарлар билан) қўрқитурмиз, аммо бу уларнинг туғёнларини янада кучайтира­ди, холос»176.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ