Ибн Умму Мактум ва ал-Валид ҳамда Абаса сурасининг нозил бўлиши

6 йил аввал 1580 siyrat.uz

Валид ибн ал-Муғира ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам гаплашиб туришган эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг мусулмон бўлишидан умидвор эдилар. Шундай пайтда кўзи ожиз ибн Умму Мактум келиб қолди. Вазиятдан бехабар ҳолда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга гап қотиб, Қуръон ўқиб бериш­ларини талаб қилди. Унинг бу иши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга оғир бот­ди ва ҳатто аччиқлантирди. Зеро Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ал-Валид билан машғул бўлиб, мусулмон бўлишини умид қилиб турган эдилар. Ибн Умму Мактум қистайвергач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қовоқларини солиб (хўмрайиб) ундан узоқлашдилар. Бу ҳақида Аллоҳ шу оятни тушир­ди: «(Муҳаммад) юзини буриштирди ва юз ўгирди. Зеро, унинг ҳузурига кўзи ожиз одам келган эди. (Эй Муҳаммад!) Сиз қаердан ҳам билурсиз, эҳтимол, у (Сиздан фойдаланиб, ўз гуноҳларидан) покланар ёки эслатма олар-да, сўнгра бу эслатма унга фойда берар?! Аммо (Сизни машғул қилган) бой кимсага эса, бас, Сиз (эътибор бериб) мутасаддилик қилмоқдасиз. Ҳолбуки, унинг (ўз куфридан) покланмаслиги Сизга зарарли эмас эди. Энди олдин­гизга югурган ҳолда (Аллоҳдан) қўрқиб келган киши эса, бас, Сиз ундан чалғимоқдасиз. Йўқ! (Бундай қилманг!) Албатта, улар (Қуръон оятлари) айни эслатмадир. Бас, ким хоҳласа, (уни) ёд этар. (У оятлар Аллоҳ наздида) мукаррам саҳифаларда (яъни) қадри баланд, покиза (саҳифаларда) котиб (фаришта)лар қўлларидадир»177. Яъни «Мен сизни фақатгина яхшилик билан башорат берувчи ва азобдан огоҳлантирувчи Пайғамбар сифатида юбордим. Сиз­ни бирон кимсага хослаб қўйганим йўқ. Шундай экан, эзгулик излаб келган кимсага монеълик қилманг ва хоҳламаган кишиларга ёпишиб олманг».

Ибн Ҳишом: ибн Умму Мактум, Бани Омир ибн Луай уруғига те­гишли кишилардан биридир. Исми Абдуллоҳ бўлиб, бошқа бир риво­ятда Амр дейилган.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Жумодал-аввал ойининг 16-куни

Ҳижрий 931-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1524-йил 12-март) Россия Усмонлилар давлати билан «Бухарест» шартномасини имзолади. Шартномага кўра «Афлоқ» ва «Бағдод» вилоятлари Усмонлилар давлати ҳукмронлиги остида бўлади.

Ҳижрий 1356-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1937-йил 24-июл) Ироқ ва Эрон давлатлари ўрталаридаги ўзаро зиддиятларни тинчлик йўл билан ҳал қилиш мақсадида беш йиллик тинчлик шартномасини туздилар.  



Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ