Абу Саламанинг Абу Толиб ҳимоясига кириши

3 йил аввал 1946 siyrat.uz

Ибн Исҳоқ: Абу Салама ибн Абдуласадга келсак, Салама ибн Абдуллоҳ ибн Умар ибн Абу Саламадан отам Исҳоқ ибн Ясор унинг шундай деганини ривоят қилади:

Абу Салама Абу Толибнинг ҳимояси остига кирган пайтда Бани Махзумдан бир қанча кишилар келиб унга: «Эй Абу Толиб, бирода­рингнинг ўғли Муҳаммадни биздан ҳимоя қилган эдинг. Энди эса биздан бу одам (Абу Салама)ни ҳам ҳимоя қилмоқдасан?!» – дей­ишди. Бунга жавобан Абу Толиб: «У менинг ҳимоямга кирди. (бу­нинг устига) У менинг жияним. Агар синглимнинг ўғлини ҳимоя эта олмасам, биродаримнинг ўғлини қандай ҳимоя қила оламан?» – деб жавоб берди. Шунда Абу Лаҳаб ўрнидан туриб: «Эй Қурайш жамоа­си, Аллоҳга қасамки, сиз бу мўйсафидга кўп таъна маломат (тазйиқ) қилмоқдасиз. Унинг қавми орасидан баъзиларга ҳимоя беришига қарши чиқмоқдасиз. Аллоҳга қасамки, бунга дарҳол чек қўйинг, акс ҳолда у қилган барча ишларни биз ҳам қиламиз-у, у ўз ниятига ета­ди», – деди. (Ровий) деди: «Буни эшитганлар: «Аксинча, сенга ёқмаган нарсадан биз ҳам узоқ турамиз, эй Абу Утба», – дейишди. Абу Лаҳаб уларнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қарши раҳнамолари ва ёрдамчилари эди. Шунга кўра вазиятни ўз ҳолича қолдирдилар. Абу Толиб унинг бу сўзларини эшитгач, ундан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фойдаларига ўзига ёрдамчи бўлишини умид қилди. Абу Лаҳабни ўзининг ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёрдамларига тарғиб этиш мақсадида шу шеърни ўқиди:

Дарҳақиқат, амакиси Абу Утайба бўлган киши, зулмлар остида қолмаган боғчада демакдир,

Унга дейман: ажабо, насиҳатимга қулоқ солурму, эй Абу Муътиб, туриб ўзингни (исботла) кўрсат,

Мавсум(ий бозор)ларга тушсанг, дунёда яшаркан нуқсони билан тамғаланадиган мушкилотларни қабул этма,

Ожизлик йўлин бошқаларга қўйиб бер, чунки сен табиатан ожиз­лик руҳида яратилмагансан.

Жанг қил, чунки жанг-жадал инсоф демак, зеро сен баҳодирнинг тинчлик эълон қилингунгача енгилмаслигини кўрасан,

Қандай қилиб, ахир улар сенга қарши катта жиноят қил-маганларидек, сени на музаффар ҳолда олқишладилар ва на талончи сифатида хорладилар,

Аллоҳ  Абдушшамс, Навфал, Тайм ва Махзумнинг гуноҳ ва қусурларини, уларнинг муҳаббат ва яқин дўстликдан сўнг ҳаром-харишларга тажовуз этиб жамиятимизни тафриқага солганликлари са­бабли авф этсин,

Аллоҳга қасамки, тор йўлда бир кун ҳам маҳсур (туриб) қолганини кўрмасдан туриб сиз бизни Муҳаммаднинг молини тортиб оляпти, деб ёлғон айтдингиз.

Ибн Ҳишом: бу ўринда бир байтни ташлаб кетдик.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ