Аъшо ибн Қайс ибн Саълабанинг ҳикояси

1 ўн йил аввал 1916 siyrat.uz

Ибн Ҳишом: Халлод ибн Қурра ибн Холид ас-Садусий ва бош-қалар илм аҳли машойихларидан бўлган Бакр ибн Воилдан менга шундай ривоят қилдилар: Бани Қайс ибн Саълаба ибн Укоба ибн Саъб ибн Али ибн Бакр ибн Воил уруғидан бўлган Аъшо Исломни қабул қилиш мақсадида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига йўл олди ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни мақтаб шу шеърни айтди:

Кўзларинг уйқусизликдан бетоб бўлгани боис юмилмадими, эй севгилим,

Сен чақилган кимсадек бедор (ухлай олмай) тунадинг,

Лекин бу аёлларга ошиқлигингдан эмас,

Балки бундан олдин Маҳдад (аёл)нинг суҳбатини унутишга урин­гандек кўринишингдандир.

Лекин мен хоин бўлган замонни кўрмоқдаман,

Икки кафтим ислоҳ қилганни у қайтиб бошқа томондан бузмоқда.

Ёшлик ва қарилигимда бир давлат йўқотдим,

Аллоҳга қасамки, бу замон қанчалик ҳам ёмонлашибди.

Ҳануз юзимда мўй битмаган гўдаклигим ва қариганимдан бери мол-мулк истайман,

Ан-Нужайр184 ва Сархад орасидаги масофада тез юриб бир-биридан ўзувчи илдам оқ туяларни ҳайдайман.

Бу туялар қаён йўналди деб сўровчи кимсага айтаманки, дарвоқе бу туяларнинг Ясриб аҳолиси билан ваъдаси борми?

Эй севгилим, агар мени севсанг шоир Аъшонинг қаён кетганини сўровчи қанча кишилар бор.

У туялар оёқлари билан тезлашишга уринадилар, юкининг оғирлиги соллана-соллана юришдан ва тезлик боис олд оёқларини чарчатмоқдалар,

Ораларида жуда илдам туялар бор, қуёш роса тик келиб ҳароратини шиддат билан сочаркан, буқаламун бу пайтда бўйни бу­кик тураркан, бу туялар иссиққа қарамасдан юрадилар.

Муҳаммад билан учрашмагунча уларга оёқларининг яланглиги ва ҳорғинликлари туфайли ачинмасликка онт ичдим,

Эй туяларим, Ибн Ҳошимнинг эшиги олдида тизгинланганингда роҳатлаб, унинг фазилатларидан ёғилган саховат билан юзма-юз бўлсанг билки,

У шундай Пайғамбарки, кўрмаганингизни кўради ва ёди, қасамки, Ғавр ва Наждга185 етиб борган.

Унинг кети узилмас садақалари ва бу садақаларга ноил бўлганлар бор,

Бугуннинг эҳсони эса уни эртангисидан тўсиб қолмайди,

Сен Аллоҳнинг Пайғамбари Муҳаммаднинг шаҳодат талқинига сазовор бўлмаслигинг, унинг ваъз ва насиҳатларини тингламаганинг­дан кўрмоқдаман,

Агар сен тақво озиғи билан бормасдан ўлимдан кейин у билан кетган бир кимса билан учрашсанг,

Унингдек кетмаганингдан пушаймон бўласан ва сени кутиб тур­ган ўлимга ҳозирлана бошлайсан,

Огоҳ бўл, ўлимларга асло яқинлашма, темир ўқни тилак мақсадида олма,

Тикилган тошларга, бутларга ибодат этма, Аллоҳга сиғин,

Сенга ҳаром бўлган ҳур аёлга яқинлашма, уни никоҳингга ол ёки ундан узоқлаш.

Қайсидир сабабга кўра яқин қариндошлардан алоқангни узма ва боғланган асирдан ҳам.

Кеча-кундуз тасбеҳ айт, шайтонга эмас Аллоҳга ҳамд айт.

Хор бўлган муҳтож кимсани масхара қилма, кишининг моли аба­дий қолади, деб ҳам ўйлама.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ