Аъшонинг оқибати

1 ўн йил аввал 1789 siyrat.uz

Аъшо Маккага ёки Маккага яқин бир жойга келганида Қурайш-дан баъзи мушриклар унинг олдидан чиқиб нима мақсадда юрганини сўрашди. У эса мусулмон бўлиш учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига кетаётганини айтди. Шунда улар: «Эй кўзи очиқ, кўпни кўрган одам, Муҳаммад зинони таъқиқламоқда», – дейишди. Аъшо: «Аллоҳга қасамки, бу менинг эҳтиёжим тушмайдиган бир иш», – деди. Шунда мушриклар: «Эй басиратли киши, у шаробни ҳам таъқиқламоқда», – дейишди. Аъшо: «бунисига келсак, Аллоҳга қасамки, нафсим ундан воз кечишни истамайди. Шундай экан қайтаман, бу йил роса ичиб, кейинроқ келиб мусулмон бўларман»,  деб қайтиб кетди ва шу йил­нинг ўзида ўлди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни зиёрат қила олмади.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ