Рукона ал-Муталлибий ва унинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан кураш тушиши

3 йил аввал 3072 siyrat.uz

Ибн Исҳоқ: отам сҳоқ ибн Ясор менга шундай ривоят қилди: Рукона ибн Абду Язид ибн Ҳишом ибн Абдулмутталиб ибн Абдума­ноф Қурайш уруғининг энг кучлиси эди. Кунларнинг бирида Макка тоғларининг тор йўлларидан бирида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан ёлғиз қолди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Рукона, Аллоҳдан қўрқиб мен чақираётган динни қабул қилмайсанми?» – дедилар. Рукона эса: «Агар айтаётганларинг ҳақлигини билсам, сенга эргашаман, албатта», – деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам (унга): «Курашда сени енгсам, айта­ётганларим ҳақ эканига ишонасанми?» – деб сўрадилар. У эса «Ҳа», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «У ҳолда тур ўрнингдан, курашамиз», – де­дилар. Рукона туриб кураша бошлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни маҳкам ушлаб ерга йиқитдилар. У эса ҳеч нарса қила олмай қолди. Кейин у: «Эй муҳаммад, қайта курашга туш», – деди. Расулуллоҳ қайта курашган эдилар, уни яна енгдилар. Шунда рукона: «Эй Муҳаммад! Аллоҳга қасамки, жудаям ажабланарли иш, сен мени курашда енг­япсанми?» – деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «агар Аллоҳдан қўрқиб менга эргашсанг, бундан ҳам ажойибини кўрсатаман», – дедилар. Ру­кона: «Нима экан у?» – деб сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «мана шу сен кўриб турган дарахтни чақирсам, у менинг олдимга келади», – дедилар. Рукона: «Қани чақир-чи», – деди. Расулуллоҳ чақирган эди­лар, дарахт олдинга силжиб келиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларида тўхтади. «Жойингга бориб тур» деган эдилар, дарахт жойига бориб турди. (ровий) Деди: Рукона қавмига бориб: «Эй Абдуманоф! бу дўс-тингиз билан ер юзи аҳлини сеҳрлаб қўйсангиз бўлади. Аллоҳга қасамки, ундан кучлироқ сеҳргарни кўрмаганман», – деди-да, улар­га Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўрсатган мўъжизалари-ю, у Зотдан кўрганларини гапириб берди.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ