Кавсар сурасининг нозил бўлиш сабаби

1 ўн йил аввал 2904 siyrat.uz

Ибн Исҳоқ: менга етиб келган хабарга кўра, Ос ибн Воил ас-Саҳмий Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам зикр этилганда: «Қўйинглар ўшани, у нас­ли кесилган, орти йўқ одам. Агар ўлса, номи ўчади ва ундан қутиласиз», – деди. Шунда Аллоҳ Ал-кавсар сурасини туширди. Яъни бу, сизга дунё ва ундагилардан хайрлисини бердик, маъносидадир.

Ибн Исҳоқ: Жаъфар ибн Амр (ибн Ҳишом уни Жаъфар ибн Амр аз-Замрий дея танитади), Муҳаммад ибн Муслим ибн Шиҳоб аз-Зуҳрийнинг акаси Абдуллоҳ ибн Муслимдан, у эса Анас ибн Мо­ликдан менга ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳ сизга берган кавсар нима ўзи?» деб сўралганида: «У Санъо ва Айла190 орасидаги узунликда бир дарё бўлиб, идишлари осмондаги юлдузлар сонидек кўпдир. У ерга сув ичиш учун бўйинлари туянинг бўйнидек бўлган қушлар келади», деганларини эшитдим. (ровий) деди: Умар ибн ал-Хаттоб: «Эй Аллоҳнинг Расули! Улар юмшоқми?» – деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Егувчиси ундан ҳам юмшоқдир», – дедилар.

Ибн Исҳоқ: бу ҳадисдан ёки бошқасидан эшитишимча, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Ким ундан бир марта ичса, асло чанқамайди», – деганлар.



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ