Абу Толиб ҳузурида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан аҳд олишни талаб қилганлар ҳақида тушган оятлар

1 ўн йил аввал 2190 siyrat.uz

Ибн Исҳоқ: Абу Толиб ўз ҳузурида йиғилган жамоатга айтади­ганини айтиб, улар ҳам берадиган жавобини бериб бўлганларидан сўнг улар ҳақида Аллоҳ шу оятларни туширди: «Сод. Зикр манбаи Қуръонга қасамёд этаман! Ҳа, кофир бўлган кимсалар (ҳақиқатни қабул қилишдан) ғурурда ва мухолифликда (доимий)дирлар. Биз улардан илгари қанча авлодни (куфрлари сабабли) ҳалок қилганимизда, улар ёрдам сўраб нидо (илтижо) қилганлар, (аммо у вақт азобдан) қочиб қутилиш вақти эмас эди. (Макка мушрикла­ри) уларга ўзларидан (башар авлодидан) огоҳлантирувчи келга­нидан ажабландилар ва кофирлар айтдилар: «Бу (бир) ёлғончи сеҳргардир. (Шунча) илоҳларни битта илоҳ қилиб олибдими?! Ҳақиқатан, бу − жуда қизиқ нарса!» Улардан катталари (бир-бирларига) дедилар: «Юрингиз, ўз илоҳларингизга (сиғинишда) сабрли бўлингиз! Албатта, бу ирода этиладиган (бўлиб туради­ган) нарсадир. Биз бу ҳақда (тавҳид ҳақида) сўнгги динда эшитма­ганмиз. Бу фақат бир уйдирмадир»218. Бундан «Аллоҳ учтанинг (Аллоҳ, Марям ва Исонинг ёки ота, Ўғил ва муқаддас руҳнинг) биридир»219 дейишларидан насронийларни ирода қилганлар. «Бу фақат бир уйдирмадир».

Сўнгра Абу Толиб вафот этди.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ