Насийбийн жинлари қиссаси

1 ўн йил аввал 2116 siyrat.uz

Ибн Ҳишом: сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сақифликларнинг яхши­лигидан умид узиб, Тоифдан Макка сари йўлга чиқдилар. Нахла водийсига222 келиб тушганларида кечанинг ўртасида туриб намоз ўқидилар. Менга билдирилишича, олдиларидан Аллоҳ зикр этган бир гуруҳ жинлар ўтдилар. Улар Насийбийн223 жинларидан етти нафари эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қулоқ тутиб, намозларини тугатганларидан сўнг қавмлари олдига қайтиб уларни огоҳлантирдилар. Бу жинлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитганларига ижобат қилиб, иймон келтир­ган эдилар. Аллоҳ уларнинг хабарларини шундай ҳикоя қилди: «(Эй  Муҳаммад!) Эсланг, ҳузурингизга бир гуруҳ жинларни Қуръон тингласинлар, деб юборган эдик. Бас, қачонки, улар ҳозир бўлишгач, (бир-бирларига): «Жим бўлингиз!» – дедилар. Бас, қачонки, (тиловат) тугатилгач, улар ўз қавмлари олдига огоҳлантирувчи бўлган ҳолларида кетдилар. Улар дедилар: «Эй, қавмимиз! Дарҳақиқат, биз Мусодан кейин нозил қилинган, ўзидан олдинги (илоҳий китоб)ларни тасдиқ қилувчи ҳақ (дин)га ва тўғри йўлга ҳидоят қиладиган бир Китобни (Қуръонни) тингладик. Эй қавмимиз! Аллоҳнинг даъватчиси (Муҳаммад)ни қабул қилингиз ва унга иймон келтирингиз! (Шунда Аллоҳ) гуноҳларингизни мағфират қилур ва сизларга аламли азобдан паноҳ берур». 224.

Бошқа оятда эса: «(Эй  Муҳаммад!) Айтинг: «Менга ваҳий қилиндики, жинлардан бир гуруҳи (тиловатимни) эшитиб, (ўз қавмларига бориб) дедилар: «Дарҳақиқат, бизлар ажиб бир Қуръонни эшитдик»...»225 бу сурадаги жинлар ҳақидаги қиссанинг охиригача зикр этилади.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ