Охирги Ақабага гувоҳ бўлганларнинг исмлари

1 ўн йил аввал 2163 siyrat.uz

 

Ибн Исҳоқ: бу ўринда зикр этиладиган исмлар Ақабага гувоҳ бўлиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга байъат берган авслик ва хазражликлар­дир. Улар етмиш уч эркак ва икки аёлдан иборат эди.

Ал-Авс ибн ал-Ҳориса ибн Саълаба ибн Амр ибн Омир ва Бани Абдулашҳал ибн Жушам ибн ал-Ҳорис ибн ал-Хазраж ибн Амр ибн ал-Авсдан: (Ақабада) вакил бўлган, лекин Бадрда иштирок этмаган Усайд ибн Ҳудайр ибн Симок ибн Атийк ибн Рофиъ ибн Имрул-Қайс ибн Зайд ибн Абдулашҳал; исми Молик бўлиб, Бадрга қатнашган Абул Ҳайсам ибн ат- Таййиҳон ва Бадрга қатнашган Салама ибн Са­лома ибн Вақш ибн Зуғба ибн Зоъуроъ ибн Абдулашҳаллар бўлиб, улар уч киши эди.

Ибн Исҳоқ: Бани Ҳориса ибн ал-Ҳорис ибн ал-Хазраж ибн Амр ибн Молик ибн ал-Авсдан: Зуҳайр ибн Рофиъ ибн Адий ибн Зайд ибн Жушам ибн Ҳориса; исми Ҳониъ ибн Ниёр ибн Амр ибн Убайд ибн Килаб ибн Дуҳмон ибн Ғанм ибн Зубён ибн Ҳумайм ибн Комил ибн Зуҳл ибн Ҳаний ибн Балий ибн Амр ибн ал-Ҳоф ибн Қудоъа бўлган Абу Бурда ибн Ниёр, Бани Ҳорисанинг иттифоқдоши бўлиб, Бадрда қатнашган эди; Бани Нобий ибн Маждаъа ибн Ҳориса (ибн ал-Ҳорис ибн ал-Хазраж ибн Амр ибн Молик ибн ал-Авс)дан, сўнгра ол ас-Саввоф ибн Қайс ибн Омир ибн Нобий ибн Маждаъа ибн Ҳорисадан Нуҳайр ибн ал-Ҳайсам. Улар уч кишидир.

Бани Амр ибн Авф Молик ибн ал-Авсдан: (Ақабада) вакил ва Бад­рда шаҳид бўлган Саъд ибн Хайсама ибн ал-Ҳорис ибн Молик ибн Каъб ибн ан-Наҳҳот ибн Каъб ибн Ҳориса ибн Ғанм ибн ас-Салм ибн Имрул-Қайс ибн Молик ибн ал-Авс эди. У ерда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга жанг қилиб, шаҳид бўлган.

Ибн Ҳишом: ибн Иясҳоқ унинг насабини Бани Амр ибн Авф­га боғлайди. У Бани Ғанм ибн ас-Салмдандир. Чунки бу кишининг қавми орасида бу исм билан чақирилишига боғлиқ. Шундай экан, ўша қавмга нисбат берилади.

Ибн Исҳоқ: Ақабада бўлганлар орасида вакил бўлиб, Бадрда шаҳид кетган рифоъа ибн абд ал-Мунзир ибн Занбар ибн Зайд ибн Умайя ибн Зайд ибн Молик ибн Авф ибн Амр ва Абдуллоҳ ибн Жу­байр ибн ан-Нўъмон ибн Умайя ибн ал-Бурак; ал-Буракнинг исми имрул-Қайс ибн Саълаба ибн амр ибн Авф ибн Молик ибн ал-Авсдир. бадрга қатнашиб, Уҳуд жангида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўқчиларига раислик қилган ва шаҳид бўлган. ибн Ҳишомнинг айтишича, унга Умайя ибн ал-Барк дейилади.

Ибн Исҳоқ: Ақабада бўлганлар орасида Маън ибн Адий ибн ал-Жадд ибн ал-Ажлон ибн Ҳориса ибн Дубайъа ҳам бор эди. У Балий­дан бўлиб, уларнинг иттифоқдошлари эди. Бадр, Уҳуд, Хандак ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг барча ғазотларида иштирок этган. Абу Бакр розияллоҳу анҳу  халифалиги даврида Ямома жангида шаҳид бўлди. Улар би­лан бирга Увайм ибн  Соъида ҳам бўлиб, Бадр, Уҳуд ва Хандак жан­гида қатнашган. Улар беш киши эди. Авсликлардан Ақабага гувоҳ бўлганларнинг барчаси ўн бир кишидир.

Ақабада қатнашганлардан ал-Хазраж ибн Ҳориса ибн Саълаба ибн Амр ибн Омир, сўнгра Бани Нажжор, яъни Таймуллоҳ ибн Саълаба ибн Амр ибн ал-Хазраждан: Абу Айюб Холид ибн Зайд ибн Кулайб ибн Саълаба ибн Абд ибн Авф ибн Ғанм ибн Молик ибн ан-Нажжор Бадр, Уҳуд, Хандақ ва бошқа барча ғазотларда қатнашиб, Муовия ибн Абу Суфён даврида Рум ерида ғазот пайтида вафот этган; Муоз ибн ал-Ҳорис ибн Рифоъа ибн Савод ибн Молик ибн Ғанм ибн Мо­лик ибн ан-Нажжор. У Ибн Афро бўлиб, Бадр, Уҳуд, Хандақ ва барча ғазотларда иштирок этган; унинг укаси Авф ибн ал-Ҳорис Бадр жан­гида иштирок этиб, шаҳид бўлган (юқорида зикр этилган Афронинг ўғлидир. Ақабада унинг укаси Муъавваз ибн ал-Ҳорис ҳам бўлган. Бадрда иштирок этиб шаҳид бўлган, Абу Жаҳл ибн Ҳишом ибн ал-Муғирани ўлдирган ҳам шу. У ҳам Афронинг ўғлидир (ибн Ҳишомга кўра, уни Рифоъа ибн ал-Ҳорис ибн Савод дейилади); Умора ибн Ҳазм ибн Зайд ибн Лавзон ибн Амр ибн Абдуманоф ибн Ғанм ибн Молик ибн ан-Нажжор−Бадр, Уҳуд ва Хандақ ғазотларида қатнашган, Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу халифалиги даврида Ямомада шаҳид бўлган; Асъад ибн Зурора ибн Удас ибн Убайд ибн Саълаба ибн Ғанм ибн Молик ибн ан-Нажжор Ақабада вакил бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидлари қурилиши чоғида, Бадрдан олдин вафот этган. У Умома­нинг отасидир. Улар олти киши бўлишган.

Бани Амр ибн Мабзулдан: (Мабзул, Омир ибн Молик ибн ан-Нажжордир) Саҳл ибн Атийк ибн Нўъмон ибн Амр ибн атийк ибн Амр, Бадр жангида қатнашган. Ўзи бир кишидир.

Бани Ҳулайда бўлган (ибн Ҳишом: у Ҳулайда бинт Молик ибн Зайд Манот ибн Ҳабиб ибн Абу Ҳориса ибн Молик ибн Ғадб ибн Жу­шам ибн ал-Хазраж) Бани Амр ибн Молик ибн ан-Нажжордан: Авс ибн Собит ибн ал-Мунзир ибн Ҳаром ибн Амр ибн Зайд Манот ибн Адий ибн Амр ибн Молик ибн ан-Нажжор, Бадрда иштирок этган; Абу Талҳа Зайд ибн Саҳл ибн ал-Асвад ибн Ҳаром ибн Амр ибн Зайд Манот ибн Адий ибн Молик ибн ан-Нажжор, Бадрда иштирок этган. Улар икки кишидир.

Бани Мозин ибн ан-Нажжордан: Қайс ибн Абу Саъсаъа. Абу Саъ­саъанинг исми Амр ибн Зайд ибн Авф ибн Мабзул ибн Амр ибн Ғанм ибн Мозин бўлиб, Бадрда иштирок этган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни ўша кунда сув тарқатувчиларга амир этиб тайинлаганлар; Амр ибн Ғузайя ибн Амр ибн Саълаба ибн Хансо ибн Мабзул ибн Амр ибн Ғанм ибн Мозин бўлиб, улар икки кишидир.

Бани Нажжордан Ақабада қатнашганларнинг барчаси ўн бир кишидан иборат.

Ибн Ҳишом: ибн Исҳоқ ишора қилган Амр ибн Ғузайя ибн Амр ибн Саълаба ибн Хансо аслида Ғузайя ибн Амр ибн Атийя ибн Хансодир.

Ибн Исҳоқ: Бал-Ҳорис ибн ал-Хазраждан: Саъд ибн ар-Рабиъ ибн Амр ибн Абу Зуҳайр ибн Молик ибн Имрул-Қайс ибн Молик (ал-Ағарр) ибн Саълаба ибн каъб ибн ал-Хазраж ибн ал-Ҳорис. У ва­кил бўлиб, Бадрда қатнашган ва Уҳудда шаҳид бўлган; Хорижа ибн Зайд ибн Абу Зуҳайр ибн Молик ибн Имрул-Қайс ибн Молик (ал-Ағарр) ибн Саълаба ибн Каъб ибн ал-Хазраж ибн ал-Ҳорис, Бадрда қатнашиб, Уҳудда шаҳид бўлган; Абдуллоҳ ибн Равоҳа ибн Саъла­ба ибн Имрул-Қайс ибн Амр ибн Имрул-Қайс (ал-Акбар) ибн Мо­лик (ал-Ағарр) ибн Саълаба ибн Каъб ибн ал-Хазраж ибн ал-Ҳорис бўлиб, вакил эди. Фатҳ куни ва ундан кейинги ғазотлардан ташқари бадр, Уҳуд ва Расулуллоҳнинг барча ғазотларида иштирок этган. Муъта ғазотида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амирлари экани чоғда шаҳид этилган; Абу Нўъмон Башир ибн Саъд ибн Саълаба ибн Хилос ибн Зайд ибн Молик ибн Саълаба ибн Каъб ибн ал-Хазраж ибн ал-Ҳорис, Бадрда шаҳид бўлган; Абдуллоҳ ибн Зайд ибн Саълаба ибн Абдуллоҳ ибн Зайд Манот ибн ал-Ҳорис ибн ал-Хазраж, Бадрда иштирок эт­ган. Намозга чақириш усули (азон)ни тушида кўрган шу кишидир. Дарҳол Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига бориб айтганида, уни амал­га оширишга буюрганлар; Халлод ибн Сувайд ибн Саълаба ибн Амр ибн Имрул-Қайс ибн Молик (ал-Ағарр) ибн Саълаба ибн Каъб ибн ал-Хазраж, Бадр, Уҳуд ва Хандак жангларида иштирок этган, Бани Қурайза жангида шаҳид бўлган. Устига ташлаб юборилган улкан қалъа тоши билан боши янчилган. айтишларича, шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Унга, албатта, икки шаҳид ажри бор», деганлар; Масъуднинг отаси Уқба ибн Амр ибн Саълаба ибн Асийра ибн Усайра ибн Жидо­ра ибн Авф ибн ал-Ҳорис ибн ал-Хазраж, Ақабадагиларнинг энг ёши эди, Муовия даврида вафот этган, Бадрда қатнаша олмаган. Улар етти кишидир.

Бани Баёда ибн Омир ибн Зурайқ ибн Абду Ҳориса ибн Молик ибн Ғадб ибн Жушам ибн ал-Хазраждан: Зиёд ибн ал-Валид ибн Саъ­лаба ибн Синон ибн Омир ибн Адий ибн Умайя ибн Баёда. У Бадрда иштирок этган; Фарва ибн амр ибн Вазфа ибн Убайд ибн Омир ибн Баёда. У ҳам Бадрда иштирок этган.

Ибн Исҳоқ: шунингдек, Ақабада Холид ибн Қайс ибн Молик ибн ал-Ажлон ибн Омир ибн Баёда, Бадрда қатнашган. Улар уч киши­дир.

Бани Зурайқ ибн Омир ибн Зурайқ ибн Абду Ҳориса ибн Молик ибн Ғадб ибн Жушам ибн ал-Хазраждан: Рофиъ ибн Молик ибн ал-Ажлон ибн Амр ибн Омир ибн Зурайқ, у вакил эди; Заквон ибн Абду Қайс ибн Мухаллад ибн Омир ибн Зурайқ, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ол­диларига келиб, Маккада бирга бўлган ва Мадинадан у ерга ҳижрат қилган эди. Шу боисдан унга муҳожирий-ансорий дейиларди. Бадрда қатнашиб, Уҳуд жангида шаҳид бўлган; Аббод ибн Қайс ибн Омир ибн Халда ибн Мухаллад ибн Омир ибн Зурайқ, Бадрга иштирок эт­ган; Абу Холид куняли ал-Хорис ибн Қайс ибн Холид ибн Омир ибн Зурайқ бўлиб, Бадрда қатнашган. Улар тўрт кишидир.

Бани Салама ибн Саъд ибн Али ибн Асад ибн Сорида ибн Та­зийд ибн Жушам ибн ал-Хазраж, сўнгра Бани Убайд ибн Адий ибн Ғанм ибн Каъб ибн Саламадан: ал-Бароъ ибн Маърур ибн Сахр ибн Хансо ибн Синон ибн Убайд ибн Адий ибн Ғанм бўлиб, вакил эди. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қўлларига қўлини қўйиб аҳдлашган илк ин­сон эди. расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Мадинага келишларидан олдин ва­фот этган; Унинг ўғли Бишр ибн ал-Бароъ ибн Маърур Бадр, Уҳуд ва Хандақ жангларида иштирок этган. Хайбарда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга заҳарланган қўй гўштидан егани боис вафот этган. У ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Бани Саламадан: «Эй бани Салама, сиз­нинг саййидингиз ким?» – деб сўрадилар. Улар: «Бахил бўлса-да ал-Жадд ибн Қайсдир», дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бахил­ликдан каттароқ касаллик борми? Бани Саламанинг саййиди оқ соч­ли Бишр ибн ал-Бароъ ибн Маърурдир», - дедилар; Синон ибн Сай­фий ибн Сахр ибн Хансо ибн Синон ибн Убайд, Бадрда қатнашган ва Хандақ жангида шаҳид бўлган; ат-Туфайл ибн ан-Нўъмон ибн Хансо ибн Синон ибн Убайд, Бадрда иштирок этиб, Хандақ жангида шаҳид бўлган; Маъқил ибн ал-Мунзир ибн Сарҳ ибн Хунос ибн Синон ибн Убайд, Бадрда қатнашган, унинг укаси Язид ибн ал-Мунзир, Бадрда қатнашган; Масъуд ибн Язид ибн Субайъ ибн Хансо ибн Синон ибн Убайд; ад-Даҳҳок ибн Ҳориса ибн Зайд ибн Саълаба ибн Убайд, Бад­рда қатнашган; Язид ибн ҳаром ибн субайъ ибн Хансо ибн Синон ибн Убайд; Жубор ибн Сахр ибн Умайя ибн Хансо ибн Синон ибн Убайд, Бадрда қатнашган.

Ибн Ҳишом: бу исм Жаббор ибн Сахр ибн Умайя ибн Хунос ҳам дейилади.

Ибн Исҳоқ: шунингдек ат-Туфайл ибн Молик ибн Хансо ибн Си­нон ибн Убайд, Бадр жангида қатнашган. Улар ўн бир кишидир.

Бани Савод ибн Ғанм ибн Каъб ибн Салама, сўнгра Бани Каъб ибн Саводдан: Каъб ибн Молик ибн Абу Каъб ибн ал-Қайн ибн Каъбдир. Унинг бир ўзи.

Бани Ғанм ибн Савод ибн Ғанм ибн Каъб ибн Саламадан: Сулайм ибн Амр ибн Ҳадийда ибн Амр ибн Ғанм бўлиб, Бадрда иштирок этган; Қутба ибн Ғанм ибн Омир ибн Ҳадийда ибн Амр ибн Ғанм, Бадрда қатнашган; биродари Язид ибн Омир ибн Ҳадийда ибн Амр ибн Ғанм. Унинг куняси Абул Мунзир бўлиб, Бадрда иштирок этган;Абул Ясор куняли Каъб ибн Амр ибн Аббод ибн Амр ибн Ғанм, Бад­рда иштирок этган. Шунингдек, Сайфий ибн Савод ибн Аббод ибн Амр ибн Ғанм. Улар беш кишидир.

Ибн Ҳишом: бу исм Сайфий ибн Асвад ибн Аббод ибн Амр ибн Ғанм ибн Саводдир. Саводнинг Ғанм деган ўғли йўқ.

Ибн Исҳоқ: Бани Нобий ибн Амр ибн Савод ибн Ғанм ибн Каъб ибн Саламадан: ибн Саълаба ибн Ғанама ибн Адий ибн Нобий, Бадрда иштирок этган ва Хандак жангида шаҳид бўлган; Амр ибн Ғанама ибн Адий ибн Нобий; Абс ибн Омир ибн Адий ибн Нобий, Бадрда иштирок этган; уларнинг қудоъалик иттифоқдоши Абдуллоҳ ибн Унайс; шунингдек, Холид ибн Амр ибн Адий ибн Нобий. Улар беш кишидир.

Ибн Исҳоқ: Бани Ҳаром ибн Каъб ибн Ғанм ибн Каъб ибн Салама­дан: Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ҳаром ибн Саълаба ибн Ҳаром, у вакил бўлган. Бадрда иштирок этиб, Уҳуд жангида шаҳид бўлган; унинг ўғли Жобир ибн Абдуллоҳ; Муоз ибн Амр ибн ал-Жамуҳ ибн Язид ибн Ҳаром, Бадрда қатнашган; Собит ибн ал-Жизъ (ал-Жизъ Саъла­ба ибн Зайд ибн ал-Ҳорис ибн Ҳаромдир) Бадрда қатнашиб, Тоифда шаҳид бўлган; шунингдек, Умайр ибн ал-Ҳорис ибн Саълаба ибн ал-Ҳорис ибн Ҳаром бўлиб, Бадрда иштирок этган.

Ибн Ҳишом: бу исм Умайр ибн ал-Ҳорис ибн Лабда ибн Саълаба­дир.

Ибн Исҳоқ: Ақабада иштирок этганлардан Хадиж ибн Сало­ма ибн Авс ибн Амр ибн ал-Фурофир бўлиб, уларнинг балийлик иттифоқдошларидир; Муоз ибн Жабал ибн Амр ибн Авс ибн Оиз ибн Каъб ибн Амр ибн Удайй ибн Саъд ибн Али ибн Асад. Унга Асад ибн Сорида ибн Тазийд ибн Жушам ибн ал-Хазраж дейилади. Бани Саламадан бўлиб, Бадр ва барча ғазотларда иштирок этган. Умар ибн ал-Хаттоб халифалиги даврида Шомда, амвосда, вабо йилида ва­фот этган. Бани Салама уни ўзларидан, деб даъво қилади. У Саҳл ибн Муҳаммад ибн ал-Жадд ибн Қайс ибн Сахр ибн Хансо ибн Синон ибн Адий ибн Ғанм ибн Каъб ибн Саламанинг она бир биродари бўлиб, улар етти кишидир.

Ибн Ҳишом: Авс – ибн Аббод ибн Адий ибн Каъб ибн Амр ибн Узан ибн Саъддир.

Бани Авф ибн ал-Хазраж, сўнгра Бани Солим ибн Авф ибн Амр ибн Авф ибн ал-Хазраждан: Убода ибн ас-Сомит ибн Қайс ибн Асрам ибн Фиҳр ибн Саълаба ибн Ғанм ибн Солим ибн Авф, вакил эди, Бадр ва барча ғазотларда иштирок этган.

Ибн Ҳишом: у Ғанм ибн Авф бўлиб, Солим ибн Авф ибн Амр ибн Авф ибн ал-Хазражнинг биродаридир.

Ибн Исҳоқ: ал-Аббос ибн Убода ибн Надла ибн Молик ибн ал-Ажлон ибн Зайд ибн Ғанм ибн Солим ибн Авф, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккада эканликларида Мадинадан ҳижрат қилиб ёнларига келди ва бирга яшади. Шу боисдан унга муҳожирий-ансорий дейиларди. Уҳуд жангида шаҳид бўлди; Абу Абдураҳмон Язид ибн Саълаба ибн Ха­зама ибн Асрам ибн Амр ибн Аммора, Бани Ғусайнанинг балийлик иттифоқдошлари эди; шунингдек, Амр ибн ал-Ҳорис ибн Лабда ибн Амр ибн Саълаба. Улар тўрт кишидир. Ана шулар ал-Қавоқил деб номланишган.

бану солим ибн Ғанм ибн авф ибн ал-Хазраждан (улар бану-л-ҳублодан. ибн ҳишом: бу ном ал-ҳубулийдир): солим ибн Ғанм ибн авф, ал-ҳубулий дейилиши, меш қорин бўлиши сабаблидир; рифоъа ибн амр ибн Зайд ибн амр ибн саълаба ибн молик ибн солим ибн Ғанм бўлиб, бадрда иштирок этган. У абу-л-Валиддир.

Ибн Ҳишом: у рифоъа ибн моликдир. молик эса ибн ал-Валид ибн абдуллоҳ ибн молик ибн саълаба ибн Жушам ибн молик ибн Солимдир.

Ибн Исҳоқ: шунингдек, Уқба ибн Ваҳб ибн килда ибн ал-Жаъд ибн Ҳилол ибн ал-Ҳорис ибн Амр ибн Адий ибн Жушам ибн Авф ибн Буҳса ибн Абдуллоҳ ибн Ғатафон ибн Саъд ибн Қайс ибн Айлон, уларнинг иттифоқдошлари эди. Бадрда қатнашиб, Мадинадан Макка­га Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига ҳижрат қилганлардан биридир. Шу боисдан уни муҳожирий-ансорий дейилган.

Ибн Ҳишом: улар икки кишидир.

Ибн Исҳоқ: Бани Соъида ибн Каъб ибн ал-Хазраждан: Саъд ибн Убода ибн Ҳориса ибн Абу Хузайма ибн Саълаба ибн Тарийф ибн ал-Хазраж ибн Соъида, вакил эди; шунингдек, ал-Мунзир ибн Амр ибн Хунайс ибн Ҳориса ибн Лавзон ибн абду Вудд ибн Зайд ибн Саъла­ба ибн Жушам ибн ал-Хазраж ибн Соъида, вакил эди. Бадр ва Уҳуд жангида қатнашган. Биъри Маъуна ғазотида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амири бўлган вақтда ўлдирилган. Унга «Ўлимни била туриб ишга ки­ришган» номи берилган. Улар икки кишидир.

Ибн Ҳишом: уни ал-Мунзир ибн Амр ибн Ханаш ҳам дейилади.

Ибн Исҳоқ: Авс ва хазражликлардан Ақабада иштирок этганлар­нинг барчаси етмиш уч эркак ва икки аёлдир. (аёллардан) ҳар ик­кисининг ҳам байъат қилгани айтилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аёллар билан қўл ушлашмас, лекин улардан аҳд олардилар. Иқрор бўлишса, уларга: «Сиздан байъат олдим, кетаверинглар», дердилар.

Бани Мозин ибн ан-Нажжордан: Нусайба бинт Каъб ибн Амр ибн Авф ибн Мабзул ибн Амр ибн Ғанм ибн Мозин бўлиб, у Умму Умора кунясига эга эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан жанг қилган. У билан бир­га синглиси, эри Зайд ибн Осим ибн Каъб ҳамда икки ўғли Ҳабиб ибн Зайд ва Абдуллоҳ ибн Зайдлар жангда қатнашганлар. Ўғли Ҳабибни Ямома волийси Мусайлима ал-Каззоб ал-Ҳанафий тутиб олиб: «Муҳаммаднинг Аллоҳ элчиси эканига гувоҳлик берасанми?» – деб сўрайди. У: «Гувоҳлик бераман», – деб жавоб беради. Шунда Мусай­лима: «Менинг Аллоҳ элчиси эканимга-чи?» – деганида: «Эшитма­япман», – дейди. Шунда унинг аъзоларидан бўлак-бўлак кесиб олиб, ўз қўли билан ўлдиради. Ўлаётган ҳолида ҳам ортиқча ҳеч нарса демас­дан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам зикр этилса, унга иймон келтирганини айтиб, Мусайлима зикр этилганда эса «Йўқ, эшитмаяпман», дейди. Нусай­ба мусулмонлар билан Ямомага бориб, Мусайлима ўлдирилгунгача шахсан жангда давом этади ва танасида ўн иккита найза ва қилич жароҳати билан қайтади.

Ибн Исҳоқ: Нусайбадан менга бу ҳикояни Муҳаммад ибн Яҳё ибн Ҳиббон, Абдуллоҳ ибн Абдураҳмон ибн Абу Саъсаъадан ривоят қилди.

Бани Саламадан: исми Асмо бинт Амр ибн Адий ибн Нобий ибн Амр ибн Савод ибн Ғанм ибн Каъб ибн Салама бўлган Умму Маниъ­дир.

 



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ