Уламолар

Қози Иёз

1 ўн йил аввал 3250 siyrat.uz

(«Аш-Шифо би таърифи ҳуқуқил мустафо» асари муаллифи) Абул Фазл Иёз ибн Мусо ибн Иёз ибн Амр Яҳсабий ҳижрий 476 йилнинг шаъбон ойида Сабта шаҳрида таваллуд топган. Мағриб ва машриқдаги илм ўчоғлари бўлган шаҳарларга сафар қилиб, қози Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Али, Абул Ҳусайн ибн Сирож, Абу Тоҳир Аҳмад ибн Муҳаммад, Абу Али Ҳусайн ибн Муҳаммад ва Абу Абдуллоҳ Мозаний каби юзлаб олимлардан таълим олган. Замондош олимларнинг таъкидлашларича у ҳадис, фиқҳ, усулул фиқҳ, наҳв, арабларнинг насаблари ва тарихлари борасида етук олим бўлган. Ўттиз беш ёшлигида ўзи туғулиб ўсган Сабта шаҳрига қозиликка таъйинланган. Ҳижрий 511 йилда эса Андалуснинг Ғорнота шаҳрига қози этиб тайинланади. Кўп йиллар қозилик қилгани учун Ислом оламида «Қози Иёз» номи билан танилган. Китоблари: «Икмолул муълим шарҳи саҳиҳи Муслим» (саккиз жуз) «Машориқул анвор» (икки жуз) «Ат-Танбийҳотул мустанбата фи шарҳи мушкилотил мудаввана» «Аш-Шифо би таърифи ҳуқуқил мустафо» «Ал-Ғуня» «Тартийбул мадорик ва тақрийбул масолик» (тўрт жуз) «Ал-Илмаъ ила маърифати усулир ривоя ва тақйидис самоъ» «Ал-Аълом би ҳудуди қоваидил Ислом» Қози Иёз ҳижрий 544 йил жумодус соний ойида Марокаш шаҳрида вафот этган ва ўша ерга дафн қилинган.



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Видеолар
Уламолар
"Имоми Аъзам" туркум суҳбатлар (10-қисм)
Салоҳиддин домла Шарипов
2379
Уламолар
"Имоми Аъзам" туркум суҳбатлар (9-қисм)
Салоҳиддин домла Шарипов
2304
Уламолар
"Имоми Аъзам" туркум суҳбатлар (8-қисм)
Салоҳиддин домла Шарипов
2872
Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ