Абу Умоманинг вафоти ва яҳудийларнинг гаплари

1 ўн йил аввал 1801 siyrat.uz

Ибн Исҳоқ: Абу Умома Асъад ибн Зурора масжид қурилаётган ойларда юрак хуружи ёки бўғмадан вафот этди.

Ибн Исҳоқ: Абдуллоҳ ибн Абу Бакр ибн Муҳаммад ибн Амр ибн Ҳазм, Яҳё ибн Абдуллоҳ ибн Абдураҳмон ибн Асъад ибн Зурора­дан менга шуларни ривоят қилди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Абу Умома қандай ҳам нораво ўликдир. Яҳудийлар ва араб мунофиқлари «Агар Муҳаммад Пайғамбар бўлганида дўсти ўлмас эди», дейишади. Мен на ўзим ва на дўстим учун Аллоҳнинг тақдиридан бирон нарсани ўзгартиришга қодир эмасман», – дедилар.

Ибн Исҳоқ: Осим ибн Умар ибн Қатода ал-Ансорий менга шулар­ни ривоят қилди: «Абу Умома Асъад ибн Зурора вафот этгач, Бани Нажжор йиғилиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келишди. Абу Умома уларнинг вакили эди. Улар: «Ё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам! Унинг орамиздаги мавқеини билардингиз. Орамиздан унинг вазифасини бажарадиган бир кишини вакил қилинг», – дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сиз менинг тоғаларимсиз. Сиздаги фазилатлар туфайли мен сиз­нинг вакилингизман», – дедилар. Бу билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам баъзи­ларини бошқаларидан устун қўйишни хуш кўрмаган эдилар. Сонлари кўплиги билан фахрланувчи Бани Нажжорнинг янги фазилатлари­дан яна бири Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг уларга вакил бўлишлари бўлди.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ