Умар розияллоҳу анҳунинг азон ҳақида кўрган туши

3 йил аввал 7818 siyrat.uz

Ибн Ҳишом: Ато ўзига ибн Журайж шундай деганини ривоят қилади: «Убайд ибн Умайр ал-Лайсийдан шундай деганини эшит­дим: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у кишининг саҳобалари намозга занг билан чақиришга келишиб олдилар. Шунда Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу занг учун иккита ёғоч сотиб олмоқчи бўлиб юрган пайтларида бир куни зангдан фойдаланмаслик, балки намозга азон айтиш кераклиги­ни туш кўрди. Сўнг кўрган туши ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга хабар бериш учун чоғланди. Бу пайтда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ваҳий келиб бўлган ва Билол розияллоҳу анҳу азон айтаётган эди. Умар туши ҳақида хабар бергач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Ваҳий сендан илгарилаб кетди (ол­дин келди)», – дедилар.

Ибн Исҳоқ: Муҳаммад ибн Жаъфар, ибн Зубайрдан, у Урва ибн Зубайрдан, у Бани Нажжордан бўлган бир аёлдан ривоят қилди: «Ме­нинг уйим масжид атрофидаги уйлардан энг баланди эди. Билол ҳар куни эрталаб бомдод намозига азон айтарди. У саҳарда келиб, уйим­нинг олдида тонг отишини кутиб ўтирарди. Қачонки тонг отганини кўргач, керишарди ва: «Эй Аллоҳим! Сенга ҳамд айтаман ва сендан динингни барпо қилишда Қурайшга қарши ёрдам сўрайман», – дер эди. Аллоҳга қасамки, унинг бу ишини бир кеча ҳам тарк қилганини билмайман».




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ