Яҳудийлардан иборат душманлар

1 ўн йил аввал 2002 siyrat.uz

Ибн Исҳоқ: ана шунда яҳудий роҳиблари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Аллоҳ таоло Пайғамбарни араблардан танлагани учун ҳасад, гина, зулм қилган ҳолда душманлик қила бошладилар. Уларга жоҳилиятда қотиб қолган Авс ва Хазраждан бўлган кишилар ҳам қўшилишди. Улар қайта тирилишни инкор қиладиган оталарининг ширк динлари­да эдилар, бироқ Ислом ғолиб келиб, араб қавмлари Пайғамбар атро­фида тўплангач, улар ўлимдан қутулиш учун тилида мусулмон, ич­ларида эса мунофиқ бўлдилар. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ёлғончига чиқариш ва Исломни инкор қилишда яҳудийлар билан бир сафда эди­лар. Айнан яҳудий роҳиблари эгри саволлар бериш орқали Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни хижолатга қўйишга ва ҳақни ботил билан тўсишга уринар эдилар. Қуръони каримда улар ва бераётган саволлари ҳақида оятлар нозил бўлди. Мусулмонлар эса ҳаёлари сабабли билишлари керак бўлган масалалар бўйича  жуда кам савол сўрашарди.

 



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ