Мунофиқларча Исломни қабул қилган яҳудий роҳиблар

1 ўн йил аввал 1946 siyrat.uz

Ибн Исҳоқ: Исломни ўзига ниқоб қилиб, тилидагина иймон кел­тириб, мусулмонлар сафига кириб олган, ҳолбуки, мунофиқ бўлган яҳудий роҳиблар Бани Қайнуқоъдан: Саъд ибн Ҳунайф, Зайд ибн Лу­сайт, Нўъмон ибн Авфо ибн Амр ва Усмон ибн Авфолар.

Зайд ибн Лусайт Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу билан Бани Қайнуқоъ бозорида урушган киши. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туялари йўқолиб қолган пайтда: «Муҳаммад ўзига осмондан хабар келишини даъво қилади, ваҳоланки, туяси қаердалигини билмайди», деган. Бу Аллоҳ душманининг туя ҳақида айтган сўзи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга етиб келгач, Аллоҳ таоло туянинг қаердалиги хабарини берди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир одам Мҳаммад ўзига осмондан хабар келишини даъво қилади, ваҳоланки, туяси қаердалигини билмайди», дебди. Аллоҳга қасамки, мен фақат Аллоҳ менга билдирган нарсанигина биламан. Дарҳақиқат, Аллоҳ менга у хақда хабар берди, у фалон қишлоқда, ипи дарахтга бойланиб қолган ҳолатда турибди», – дедилар. Бир гуруҳ мусулмон­лар ўша жойга бориб, туяни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган жойда, қандай тавсифлаган бўлсалар, шундай ҳолатда топишди.

Рофеъ ибн Ҳураймила. У вафот этганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бу­гун мунофиқларнинг энг катталаридан бири вафот этди», – деган  эдилар.

Рифоъа ибн Зайд ибн Табут. У қуйидаги воқеа билан машҳур: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобалари Бани Мусталиқ ғазотидан қайтишаётганда қаттиқ шамол эсди. Саҳобалар бундан ваҳимага тушдилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қўрқманглар, бу шамол ко­фирларнинг энг катталаридан бирининг вафоти туфайли эсди», – де­дилар. Мадинага келишгач, айнан кучли шамол эсган кун Рифоъа ибн Зайд ибн Табут вафот этганини билдилар.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ