Абу Ёсир ва акаси ҳақида нозил бўлган оятлар

1 ўн йил аввал 2389 siyrat.uz

Ибн Исҳоқ: Қуръонда ҳақни ботил билан қориштириш учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳар хил саволларни бериб, қийин вазиятга қўядиган баъзи яҳудий олимлари ва кофирлари ҳақида алоҳида зикр қилинади. Менга Абдуллоҳ ибн Аббос ва Жобир ибн Абдуллоҳ ибн Риобдан зикр қилинишича, Абу Ёсир Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олди­ларидан ўтди. У Зот Бақара сурасининг бошидаги «Aлиф, лoм, мим. Ушбу (илoҳий) китoб (Қуръoн) шубҳaдaн xoли...»318 оятларини ти­ловат қилаётган эдилар. У яҳудийлардан бир қанчаси билан ўтирган акаси Ҳуяй ибн Ахтабнинг олдига келиб: «Биласизларми, Аллоҳга қасамки, мен ҳозир Муҳаммаднинг ўзига нозил қилинган нарсадан: «Алиф, лом, мим. Ушбу китоб...» деб, тиловат қилаётганини эшит­дим», – деди. Улар: «Ўз қулоғинг билан эшитдингми?» – дедилар. У: «Ҳа», – деди. Ҳуяй ибн Ахтаб атрофидаги яҳудийлар билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига бориб: «Эй Муҳаммад! Сенинг «Алиф, лом, мим. Ушбу китоб...» деб ўқиётганинг ростми?» – деди­лар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Хўш», – дедилар. Улар: «Буни сенга Жаброил Аллоҳ ҳузуридан олиб келдими?» – деб сўрашди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳа», – деб жавоб бердилар. Улар: «Дарҳақиқат, Аллоҳ сендан олдин ҳам пайғамбарларни юборган, лекин сендан бошқа бирортасининг ҳукмронлиги қанча, халқи қанча яшайди баён қилинмаган эди», –

дедилар. Шунда Ҳуйай ибн Ахтаб атрофидаги яҳудийларга қараб: «алиф – 1; лом – 30; мим – 40; ҳаммаси етмиш бир319 йил бўлади. Бу муддатда одамлар динга кира олишармиди?! Ҳукмронлиги ва халқининг умри етмиш бир йилгина экан», – деди. Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга юзланиб: «Эй Муҳаммад! Бундан бошқаси ҳам борми?» – деб сўрашди. У Зот: «Ҳа. Алиф, лом, мим, сод», – дедилар. У: «Аллоҳга қасамки, бу ундан ҳам оғирроқ ва узунроқ: «алиф – 1; лом – 30; мим – 40; сод – 90; ҳаммаси бир юз олтмиш бир йил. Бундан бошқаси ҳам борми?» – деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳа. Алиф, лом, ро», – дедилар. У: «Аллоҳга қасамки, бу ундан ҳам оғирроқ ва узунроқ: алиф – 1; лом – 30; ро – 200; ҳаммаси икки юз ўттиз бир. бундан бошқаси борми?» – деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳа. Алиф, лом, мим, ро», – дедилар. У: «Аллоҳга қасамки, бу ундан ҳам оғирроқ ва узунроқ: алиф – 1; лом – 30; мим – 40; ро – 200; ҳаммаси бўлиб икки юз етмиш бир йил», – деди ва: «Сенинг ишинг бизни чалкаш­тириб юборди, эй Муҳаммад! Сенга оз берилганми, кўп берилган­ми, билмай қолдик», дея, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ваалламнинг олдиларидан кетди­лар. Шунда Абу Ёсир акаси Ҳуяй ибн Ахтаб ва атрофидаги яҳудий олимларига қараб: «Қаердан биласиз? Балки, Муҳаммадга буларнинг барчаси бир қилиб берилгандир: 71+161+231+271=734 йил», – деди. Шунда улар: «Унинг иши бизга маълум эмас», – дедилар. Айтиш­ларича, мана шулар ҳақида қуйидаги оят нозил бўлган: «Ундa шу китoбнинг oнaси сaнaлмиш (мaънoси) aниқ oятлaр вa (шу билaн биргa) бoшқa мутaшoбиҳ (мaънoси Ўзидaн ўзгaгa нoмaълум) oятлaр ҳaм бoр»320.

Ибн Исҳоқ: баъзи ишончли, илм аҳлларидан эшитишимча, бу оят­лар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олдиларига Исо ибн Марям ҳақида сўраб кел­ган Нажрон аҳли ҳақида нозил бўлган.

Ибн Исҳоқ: менга Муҳаммад ибн Абу Умома ибн Саҳл ибн Ҳунайф бу оятларни бир гуруҳ яҳудийлар ҳақида нозил бўлганлигини эшит­ган экан, лекин менга бундан ортиқ нарса айтмаган. Буларнинг қайси бири тўғрилигини Аллоҳ билувчироқ.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ