Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан юз ўгиргани учун Ибн Сайфийга етган жазо

3 йил аввал 1896 siyrat.uz

Ибн Исҳоқ: менга Жаъфар ибн Абдуллоҳ ибн Абул Ҳакам ўзи эшитган ва билган нарса ҳақида шундай деди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келганларида Абу Омир Маккага чиқиб кетишидан олдин у Зотнинг олдиларига келиб: «Сен келтирган бу дин қанақа дин?»– деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Иброҳимнинг ҳанифлик дини», – деб жавоб қилдилар. У: «Мен айнан шу диндаман», – деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ундай эмас, сен бу динда эмассан», – дедилар. У: «Тўғри, эй Муҳаммад, сен ҳанифликда бўлмаган нарсаларни унга киргиздинг», – деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ундай қилганим йўқ, балки уни софроқ ва тозароқ қилиб келтирдим», – дедилар. У: «Ёлғончини Аллоҳ сургун қилсин, ғариб, ёлғиз ҳолида ҳалок қилсин!» – деди. Бу би­лан у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни назарда тутиб, «Сен ёлғончисан» демоқчи эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам: «Майли, ким ёлғон гапирса, Аллоҳ уни шундай қилсин», – дедилар. Бу нарса аллоҳ душманининг бошига тушди: у Маккага чиқиб кетди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккани фатҳ қилгач, Тоифга қочди. Тоиф аҳли мусулмон бўлгач, Шомга чиқиб  кетди ва у ерда қувилган, ғариб, ёлғиз ҳолида вафот этди.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ