Ҳижрий сана

1 ўн йил аввал 2457 siyrat.uz

Абдулмалик ибн Ҳишом: бизга Зиёд ибн Абдуллоҳ ал-Баккоий Муҳаммад ибн Исҳоқ ал-Муталлибийдан ривоят қилиб дейди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага душанба, туш пайтидан сал олдин, қуёш тиккага келай деганда, «рабиъул-аввалнинг ўн иккинчи куни келдилар». Ибн Ҳишомнинг айтишича, ҳижрий сана шу кундан бош­ланади.

Ибн Исҳоқ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шу куни эллик уч ёшда эдилар. Бу Пайғамбар бўлиб юборилганларининг ўн учинчи йили эди. Рабиъул-аввал ойининг қолган кунлари ҳамда рабиъул-охир, икки жумод ойи, ражаб, шаъбон, рамазон, шаввол, зул-қаъда, зул-ҳижжа ва муҳаррам ойлари Мадинада бўлдилар. сўнг сафар (Мадинага келганларининг ўн иккинчи) ойининг бошларида юриш қилишни бошладилар. Ибн Ҳишомнинг айтишича, ўшанда Мадинада Саъд ибн Убодани ўз ўринларига қолдирдилар.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ