Ҳамза қўшинининг денгиз қирғоғига юборилиши

1 ўн йил аввал 1861 siyrat.uz

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинада турган пайтларида Ҳамза ибн Аб­дулмутталиб ибн Ҳошимни муҳожирлардан иборат ўттиз кишилик қўшинга бош қилиб ал-Ис томондан Қизил денгиз соҳилига юбор­дилар. Бу қўшинда ансорлардан ҳеч ким йўқ эди. Қўшин шу соҳилда Абу Жаҳл бошчилигидаги Макка аҳлидан уч юз кишилик отлиққа дуч келишди. Улар ўртасини Маждий ибн Амр ал-Жуҳаний тўхтатиб қолди. Унинг ҳар иккала гуруҳ билан бир-бирига ҳужум қилмаслик тўғрисида келишуви бор эди. Иккала қавм ҳам ўрталарида уруш бўлмаган ҳолда бир-бирларидан ажралиб, қайтиб кетдилар.

Баъзилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмонларга тутқазган илк байроқ Ҳамзанинг байроғи эди, дейдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳамзани ҳам Убайдани ҳам бир пайтда юборганлар. Шунинг учун бўлса керак, бу масалада одамлар якдил эмаслар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тутқазган илк байроқ ўзига берилган байроқ эканлиги тўғрисида Ҳамза шеър бит­ган. Агар ҳақиқатда Ҳамзанинг ўзи шундай деган бўлса, у (Аллоҳ ҳоҳласа) рост, чунки у фақат рост гапирган. Қайси бири тўғрилигини Аллоҳ билгувчироқдир. олимлардан эшитишимизча, Убайда ибн Ҳорисники илк байроқ бўлган.

Ибн Ҳишом: аксар олимлар байроқ хусусидаги шеър Ҳамза розияллоҳу анҳуники эканлигини инкор қиладилар.

Мен қавмимдан, унинг ҳалимлиги, жоҳиллиги, одамларнинг тор дунёқараши, ақли ва зулм қилувчилардан ҳайратланаман.

Биз уларнинг на одамлари ва на ўтлоқда ўтлаб юрган туялари­нинг ҳақларига тажовуз қилдик.

Гўёки биз уларга қарши душман бўлиб қолибмиз. Лекин бизда улар­га нисбатан бўлган хусумат – иффат, адолат ва исломнинг амри учундир. Улар Исломни қабул қилмаяптилар, уни ҳазил ва енгилта­клик даражасига тушириб қўймоқдалар.

Бунда давом этишгач, мен уларга қарши қаерда бўлишса ҳам, ҳужумга киришишни таклиф этдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амрига эргашиб фазилат изладим.

Мендан олдин кўрилмаган ва ҳозир ҳилпираб турган икки байроқ билан юборилиб, хизматга буюрилдим.

Ҳукми энг афзал ҳукм бўлган Азиз Аллоҳнинг фазли билан бу – олиб юрувчига ғалаба келтирувчи байроқдир.

Кечаси бутун кучларини жамлаб юришга ўтдилар. Биз эса барча­миз зафар учун қайнаган мис қозонлардек эдик.

Бир-биримизни кўрган пайтда улар уловлари жиловини тортиш­ди. Биз ҳам ўқ отиш масофасига тушиб уловларимизни тўхтатдик.

Шунда уларга дедикки: Аллоҳнинг арқони ва унга боғлиқлигимиз бизнинг ёрдамчимиздир. Сизнинг арқонингиз эса фақат залолатин­гиздир.

Шунда Абу Жаҳл у ерда туғёнга кетди ва фитнаси амалга ошма­ди. Аллоҳ Абу Жаҳлнинг фитнасини унинг зарарига айлантирди.

Биз фақатгина ўттиз суворий эдик. Улар эса икки юздан кўп эди­лар.

Эй Луайликлар! Сиз адашганларингизга эргашманг, Исломга ва очиқ йўлга келинг.

Акс ҳолда мен устингизга азоб чўкишидан қўрқаман. Ўша пайтда пушаймонлик ва фарзанд доғида фарёд чекасиз.

Абу Жаҳл ибн Ҳишом Ҳамзанинг шеърига жавобан қуйидаги шеърни айтди:

Ғазаб ва жаҳолат сабабларига, келишмовчилик ва ботиллик чиқаришни кўзлаган парвосизларга,

Чексиз улуғлик ва насл-насабли аждодларимиз динидан воз ке­чишларига таажжуб ва ҳайрат этаман.

Бизга ақлимизни чалғитадиган ёлғон ва уйдирмалар билан келиш­ди. Ёлғонлари оқил кишининг ақлини адаштирадиган ҳолда эмас.

Уларга дедикки: Эй инсонлар! Биродарларингизга қарши чиқманг. Келишмовчилик ҳақиқатан жаҳолатнинг улкан қуролларидир.

Агар сиз буни қилсангиз фарзандларини йўқотадиган, фалокатга йиғлайдиган аёллар сизни баддуо қиладилар.

Агар бу ниятингиздан қайтсангиз, биз сизнинг яхшиликларни унутмайдиган фазилатли амаки ўғилларингизмиз.

Шунда улар эса бизга шундай дейишди: Биз Муҳаммадни улуғларимиз ва ақл эгаларимиз ўрнига бадал топдик.

Келишмовчиликдан бошқа барча нарсани рад этиб ҳамма ишлар­ни ёмон феъл билан зийнатлаган пайтларида,

Уларни дарахтида сарғайган барглардек аслсиз қолдириш учун икки соҳилдан устларига ҳужум қилишга ҳозирландим.

Лекин Маждий399 мени ҳаракатдан тўсиб қолди. Тарафдорларим мени қилич ва ўқлари билан қўллаб-қувватлашди.

Ва буни устимизга вожиб аҳдга кўра қилдилар. Маждий хотир­жамликда, мулоҳазаси ўринлидир. Тасонудни ташлаб қўймайди.

Агар ибн Амр бўлмаганида мен уларни доимий учадиган қушларга ем сифатида қолдирардим.

Лекин у шундай қасам билан онт ичган эдики, қиличларимиз юза­си ўлдиришдан тортинди.

Агар кунлар вафо этиб умрим бўлса, чархланган ингичка ва кенг юзали қиличлар билан уларнинг устига қайта юриш қиламан.

Буни йўқсилликда мўл яхшиликлар қилган Луай ибн Ғолибни қўриганларнинг қўли билан қиламан.

Ибн Ҳишом: шеър билимдонларининг аксари бу шеърнинг Абу Жаҳлники эмаслигини айтишади.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ