Катта Бадр ғазоти

1 ўн йил аввал 2002 siyrat.uz

Ибн Исҳоқ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Суфённинг қурайшликларга тегишли тижорат моллари ортилган катта карвон билан Шомдан қайтаётганини эшитдилар. Унда Қурайшдан ўттиз ёки қирқ киши бўлиб, улар ичида Махрама ибн Навфал ибн Уҳайб ибн Абдуманоф ибн Зуҳра ва Амр ибн Ос ибн Воил ибн Ҳишомлар ҳам бор эди. (ибн Ҳишомнинг айтишича, Амр ибн Ос ибн Воил ибн Ҳошим ҳам дейи­лади.)

Ибн Исҳоқ: менга Муҳаммад ибн Муслим аз-Зуҳрий, Осим ибн Амр ибн Қатода, Абдуллоҳ ибн Абу Бакр ва Язид ибн Румонлар Урва ибн Зубайр ва бошқа уламоларимиздан, улар ибн Аббосдан (ҳаммалари менга бу ҳадиснинг баъзи қисмларини айтган, айтган­лари тўпланиб қуйидагича бўлди) ривоят қилиб шундай дедилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Суфённинг Шомдан қайтаётганини эшитгач, мусулмонларни чорлаб: «Мана Қурайшнинг карвони. Унда уларнинг бойликлари бор. Карвонга ҳужум қилинглар, шояд, Аллоҳ сизларга уни ўлжа қилса», – дедилар. Баъзилар дарҳол тайёр бўлиб келиш­ди, бошқалар келишмади, чунки улар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам урушга чиқади, деб ўйламаган эди. Абу Суфён Ҳижозга яқинлашгач, хабар­ларни суриштира бошлади. Мусулмонлардан хавотир олиб, учра­ган отлиқдан сўраб-суриштирарди. Шундай отлиқлардан биридан «Муҳаммад ўзининг саҳобаларини сен ва карвонингга қарши сафар­бар қилди», деган хабарни эшитиб, дарҳол эҳтиёт чораларини кўра бошлади. У Дамдам ибн Амр ал-Ғифорийни ёллаб, унга Маккага бориб, қурайшликларни ўз молларини ҳимоя қилиш учун чиқишга чорлашни, Муҳамммад ўзининг саҳобалари билан карвон томон ке­лаётгани етказишни тайинлади. Дамдам зудлик билан Маккага жўнаб кетди.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ