Қурайш ҳақидаги хабар билан танишиш

3 йил аввал 2144 siyrat.uz

Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Зафрондан ал-Асофир деган довондан юриб, у ердан пастга қараб ад-Дабба деб номланган шаҳарга туш­дилар, Ҳаннон (катта тоғдек баланд қумтепалик) ўнг тарафларида қолди, сўнг Бадрга яқин жойда қўним топдилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан саҳобаларидан бир киши юришда давом этди.

Ибн Ҳишом: ўша бир киши Абу Бакр Сиддиқ эди.

Ибн Исҳоқ: менга Муҳаммад ибн Яҳё ибн Ҳиббон айтди: «Улар бир бадавий қариянинг олдида тўхтаб, Қурайш ҳамда Муҳаммад ва унинг саҳобалари ҳақида қандай хабарга эга эканлиги хусусида сўрадилар. Қария: «Ўзингиз ким эканлигингизни айтмагунингизча айтмайман», – деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар сен айтсанг, кейин биз ҳам айтамиз», – дедилар. У: «Тескариси экан-да?» – деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳа», – дедилар. У: «Менга етиб келишича, Муҳаммад ва унинг асҳоблари фалон-фалон куни йўлга чиқишибди. Менга ха­бар берган одам рост айтган бўлса, бугун улар фалон-фалон жой­да», – дея Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тушган жойни айтди. У яна: «Менга етиб келган хабарга кўра, Қурайш фалон фалон куни йўлга чиқибди. Менга хабар берган одам янглишмаган бўлса, бугун улар фалон-фа­лон жойда», деб Қурайш турган жойни айтди. Хабар бериб бўлгач: «Ўзингиз қаердансиз?» – деб сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сувданмиз (сувдан яралганмиз)», – дея ортга қайтдилар. Қария: «Қайси сувдан? Ироқнинг сувиданми?» – деб сўраганча қолаверди.

Ибн Ҳишом: қария Суфён ад-Дамрий эди.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ