Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Қурайшга қарши қилган дуолари

1 ўн йил аввал 1848 siyrat.uz

Тонг отгач, Қурайш жойидан силжиб, яқинлаша бошлади. Расу-луллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг ал-Ақонқол қумтепалигидан тушиб кела­ётганларини кўргач: «Эй Аллоҳим! мана бу Қурайш фахр билан мағрур ҳолда келмоқда. Улар сенга нисбатан ҳадларидан ошди ва Пайғамбарингни ёлғонга чиқарди. Эй Аллоҳим! менга ваъда қилган ёрдамингни бериб, бу кеча уларни ҳалок қил!» – деб, дуо қилдилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Утба ибн Рабиъани қавм ичида қизил туяда келаётганини кўриб: «Қавм ичида битта яхши одам бўлса, у анави қизил туя эгасидир. Агар унинг гапига кирсалар, тўғри йўл топади­лар», – дедилар.

Хуфоф ибн Аймо ибн Раҳдо ал-Ғифорий ёки унинг отаси Аймо

ибн Раҳдо ал-Ғифорий Қурайш уларнинг олдидан ўтаётган пайтда

ўғли орқали уларга ҳадя қилиб гўшт юборди ва: «Агар хоҳласангиз ,қурол ва одамларим билан ёрдам берамиз», – деди. Улар ўғли орқали жавоб жўнатиб: «Сен бизга қариндошсан, зиммангдаги нарсани ба­жардинг. Умримизга қасамки, агар биз инсонлар билан урушади­ган бўлсак, улардан заиф эмасмиз (албатта, ғалаба қозонамиз). Агар Муҳаммад даъво қилганидек, Аллоҳ билан жанг қилсак, у ҳолда Аллоҳга ҳеч кимнинг кучи етмайди (ёрдаминг ҳам фойда бермай­ди)», деди.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ