Мушрикларнинг қудуққа ташланиши

1 ўн йил аввал 1960 siyrat.uz

Ибн Исҳоқ: Язид ибн Румон, Урва ибн Зубайрдан, у Оиша розияллоҳу анҳудан  ривоят қилиб, деди: «Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам мурдаларни қудуққа ташлашни буюргач, жасадларни унга улоқтиришди. Фақат Умайя ибн Халафнинг жасадигина совутининг ичида шишиб, тўлиб қолгани туфайли уни кўтармоқчи бўлишганда гўшти узилиб чиқаверди. Шу боис уни  жойида тупроқ ва тош билан кўмиб ташланди.

Мушриклар қудуққа ташланиб бўлингач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у ерда туриб: «Эй қудуқда ётганлар! Роббингиз ваъда қилган нарсанинг ҳақлигини топдингизми? Мен, шубҳасиз, Роббимнинг ваъдаси ҳақлигини кўрдим!» – дедилар. Саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг Расули соллаллоҳу алайҳи васаллам! Ўликлар ҳам гапирадими?» – деб сўрадилар. У Зот: «Улар Роббилари ваъда қилган нарсанинг ҳақлигини билишди», – дедилар.

Оиша розияллоҳу анҳо деди: «Одамлар уларга айтган нарсани эшитдилар», дейишади, ҳолбуки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Улар билдилар», – деган­лар».

Ибн Исҳоқ: Ҳумайд ат-Товил Анас ибн Моликдан ривоят қилади: «Саҳобалар қоронғу кечада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганла­рини эшитишди: «Эй қудуққа ташланганлар! Эй Утба ибн Рабиъа, эй Шайба ибн Рабиъа, эй Умайя ибн Халаф, эй Абу Жаҳл ибн Ҳишом!» – деб, қудуқда ётганларни санадилар ва: «Роббингиз ваъдаси ҳақлигини кўрдингизми? Мен, шубҳасиз, Роббимнинг ваъдаси ҳақлигини кўрдим!» – дедилар. Мусулмонлар: «Эй Аллоҳнинг Расу­ли соллаллоҳу алайҳи васаллам! Ўлган қавмга нидо қиляпсизми?!» – дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Улар айтганимни сизлардан яхши эшитишди, лекин жавоб бера олмайдилар», – дедилар.

Ибн Исҳоқ: баъзи аҳли илмларнинг менга айтишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу сўзларни айтган кунлари шундай дедилар: «Эй қудуқ аҳли! Пайғамбарнинг қандай ҳам ёмон қариндошисиз! Сизлар мени ёлғончига чиқардингиз, ҳолбуки, одамлар тасдиқлашди. Сизлар мени чиқариб юбордингиз, одамлар менга бошпана беришди. Сизлар мен­га қарши жанг қилдингиз, одамлар менга ёрдам беришди! Роббингиз ваъдаси ҳақлигини кўрдингизми?» – дедилар.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ