Бадрда ўлдирилган йигитларнинг Қуръонда келган зикри

6 йил аввал 1054 siyrat.uz

Бадрда ўлдирилган йигитлар ҳақида Қуръонда шундай зикр қилинади: «Aлбaттa, ўзлaригa (ҳижрaтдaн бoш тoртиб) зулм қи-

лувчилaрнинг жoнини oлгaн фaриштaлaр (улaргa): Қaйси ҳoлдa бўлдингизлaр? – десaлaр, улaр: Ер юзидa бeчoрaҳoл эдик, – дeб aйтaдилaр. (Фaриштaлaр): Aллoҳнинг Ери ундa ҳижрaт қилишлaринг учун (етaрличa) кeнг эмaсмиди? – дейдилaр. Aнa ўшaлaрнинг жoйи жaҳaннaмдир. Нaқaдaр нoxуш жoй у!»408.

Уларнинг исмлари: Бани Асад ибн Абдулуззо ибн Қусайдан: Ҳорис ибн Замъа ибн Асвад ибнАбдумутталиб ибн Асад;

Бани Махзумдан: Абу Қайс ибн Фокиҳ ибн ал-Муғира ибн Абдуллоҳ ибн Умар ибн Махзум ва Абу Қайс ибн Валид ибн ал-Муғира ибн Абдуллоҳ ибн Умар ибн Махзум;

Бани Жумаҳдан: Али ибн Умайя ибн Халаф ибн Ваҳб ибн Ҳузофа ибн Жумаҳ;

Бани Саҳмдан: Ос ибн Мунаббиҳ ибн Ҳажжож ибн Омир ибн Ҳузайфа ибн Саъд ибн Саҳм.

Булар ҳаммаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккадалик пайтларида мусул­мон бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага ҳижрат қилганларидан сўнг оталари ва қариндошларининг сўзига кириб, қавмлари билан бирга Бадрга чиқдилар ва ҳаммалари ҳалок бўлдилар. Оят шулар ҳақида эди.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Жумодал-аввал ойининг 16-куни

Ҳижрий 931-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1524-йил 12-март) Россия Усмонлилар давлати билан «Бухарест» шартномасини имзолади. Шартномага кўра «Афлоқ» ва «Бағдод» вилоятлари Усмонлилар давлати ҳукмронлиги остида бўлади.

Ҳижрий 1356-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1937-йил 24-июл) Ироқ ва Эрон давлатлари ўрталаридаги ўзаро зиддиятларни тинчлик йўл билан ҳал қилиш мақсадида беш йиллик тинчлик шартномасини туздилар.  



Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ