Жабр кўрган қурайшликларнинг Маккага қайтиши

1 ўн йил аввал 1850 siyrat.uz

Ибн Ҳишом: Бадрда Надр ибн Ҳорисдан сўнг Абу Азиз қўмондон эди. Акаси Мусъаб уни асир олган Абу Юсрга ҳалиги сўзни айтгач, у: «Эй ака! Менга қарши шундай тавсия беряпсизми?!» – деди. Мусъ­аб: «Мен учун бу укам сендан  яқинроқдир!» – деб жавоб берди. Унинг онаси Қурайш бераётган фидянинг энг қиммати қанча эканли­гини сўраганида, унга тўрт минг дирҳам, деб айтдилар. Шунда онаси тўрт минг дирҳам юбориб, уни озод қилди.

Ибн Исҳоқ: жабр кўрган қурайшликлардан биринчи бўлиб Мак­кага етиб келган инсон бу – Ҳайсумон ибн Абдуллоҳ ал-Хузоъий эди. Ундан «Нима хабарлар бор?» деб сўралганда, у: «Утба ибн Рабиъа, Шайба ибн Рабиъа, Абул Ҳакам ибн Ҳишом, Умайя ибн Халаф, За­мъа ибн Асвад, Ҳажжожнинг икки ўғли Набиҳ ва мунаббиҳлар, Абул Бахтарий ибн Ҳижомлар ўлдирилди», – дея Қурайш катталарини санай кетди. Шунда сафвон ибн Умайя хонада ўтирган ҳолида: «Аллоҳга қасамки, агар ақли жойида бўлса, мен ҳақимда ҳам сўраб кўринглар-чи!» – деди. Улар: «Сафвон ибн Умайяга нима бўлди?» – деб сўраганларида, у: «Унинг ўзи ана-ку! Хонада ўтирибди! Аллоҳга қасамки, унинг отаси ва акаси ўлдирилганини кўрдим», – деб айтди.

Ибн Исҳоқ: менга ҳусайн ибн абдуллоҳ ибн Убайдуллоҳ ибн аб­бос, ибн аббоснинг озод қилган қули икримадан: расулуллоҳ (с.а.в.)нинг озод қилган қуллари абу рофеъ шундай деди: «мен аббос ибн абдулмутталиб қарамоғидаги ёш бола эдим. бу оилага ислом кириб келгач, мен, аббос, Умму-л-Фадл мусулмон бўлган эдик. аммо ўз қавмининг қаршиликларидан қўрққан аббос мусулмонлигини улар­дан сир тутарди. У ниҳоятда бой одам бўлиб, бойлиги қариндошлари ўртасида бўлинган эди. абу лаҳаб бадрга бормай, ўрнига ос ибн ҳишом ибн муғирани жўнатганидек булар ҳам ўрниларига одам жўнатган эдилар. Қурайшнинг бадрдаги мағлубияти ҳақида хабар етиб келгач, абу лаҳаб роса эзилди. биз эса тетиклашиб, бундан хур­санд бўлдик. мен нимжон эдим. Замзам қудуғи олдидаги ҳужрада қадаҳларга зеб берар эдим. аллоҳга қасамки, ўша куни мен Умму-л-Фадл билан бирга бу хабардан хурсанд бўлиб, қадаҳларга зеб бе­риб ўтирган эдик. шу пайт абу лаҳаб оёғини зўрға судраганча ҳужра яқинига келди-да, мен ўтирган жойнинг ташқи томонида ўтириб олди. Унинг орқасида ўтирганимни билмасди. одамлар: «ана абу суфён ибн ҳорис ибн абдулмутталиб ҳам келди», – деб айтганла­рида, абу лаҳаб унга қараб: «ёнимга кел! Умримга қасамки, сенда албатта янгилик бор», – деди. абу суфён унинг ёнига келиб ўтирди, одамлар эса уларнинг атрофида тик туришарди. абу лаҳаб: «Эй

биродаримнинг ўғли! одамларга нима бўлгани ҳақида менга айтиб бер», – деди. абу суфён: «аллоҳга қасамки, улар бизларга йўлиқишлари биланоқ, биз ортга қараб қоча бошладик. Улар хоҳлаганларича биз­ни бошқарар, хоҳлаганларидек асирга олар эдилар. шундай бўлса-да, мен одамларимизни айбламайман. биз ола от миниб учиб юрган оқ кийимли кишиларга йўлиқдикки, уларга ҳеч ким бас кела олмас­ди», – деди. шунда мен ҳужранинг танобини қўлим билан кўтариб: «Аллоҳга қасамки, улар фаришталардир!» – деб айтишим биланоқ абу лаҳаб қўлини кўтариб, менинг юзимга қаттиқ тарсаки тушир­ди. Мен унга ташланган эдим, мени кўтариб ерга улоқтирди. Сўнг чўккалаб олиб, мени уриб кетди. мен заиф-кучсизгина одам эдим.

Шу пайт Умму-л-Фадл ҳужранинг битта тирговучини суғуриб олиб,

у билан абу лаҳабнинг бошини ёрди ва унга: «Уни хожаси йўқ, ҳимоясиз деб ўйладингми?» – деди. абу лаҳаб камситилган, хўрланган ҳолда ўрнидан турди. аллоҳга қасамки, бу воқеадан кейин у етти

кунгина яшади. аллоҳ уни адаса410 касаллигига дучор қилиб ҳалок этди».

Ибн Исҳоқ: Яҳё ибн аббод ибн абдуллоҳ ибн Зубайр отаси аб­боддан: «Қурайшликлар ҳалок бўлганларга аза тутиб йиғлашди. шунда улар: «бундай қилманглар! агар бу ишингиз муҳаммад ва унинг асҳобларига етиб борса, хурсанд бўлишади. асирларингиз­ни озод қилишга шошилмай кутиб туринг! муҳаммад фидя (товон тўлов) нинг нархини ошириб юбормасин», – дейишди.

асвад ибн мутталиб жангда ҳалок бўлган учта боласи: Замъа ибн асвад, Уқайл ибн асвад ва ҳорис ибн Замъалар учун йиғлагиси ке­ларди. шундай бир ҳолатда, кечаси йиғи овозини эшитганида, кўзи кўрмай қолганлиги сабабли хизматкорига: «Қара-чи, йиғлаш мумкин бўптими? Қурайш ўлганларига йиғлаяптими? шояд, мен ҳам абу ҳакима (яъни, Замъа)га йиғласам! ахир ичим куйиб кетди!» – деди. Хизматкор қайтиб келиб: «бир аёл йўқолиб қолган туясига йиғлаётган экан», – деб айтди. ана ўшанда ал-асвад шу шеърни айтди:

У аёл йўқотган туясига йиғлаб бедор қолмоқдами?

Сен ёш туяга эмас, омадимиз чопмаган Бадрга йиғла.

Сен Бану Хусайс, Бану Махзум, Абул-Валиднинг тўдасига ва Бад­рга йиғла.

Агар йиғлаётган бўлсанг Ақийлга, шерлар шери Ҳорисга йиғла.

Ҳа, уларнинг барчасига йиғла. Ҳа, Абу Ҳакийма тенгсиз эди.

Улардан сўнг қанча одам ҳукм сурди. Бадр бўлмаганда улар ҳукм суришмасди.

Ибн Исҳоқ: асирга тушганлар орасида абу Вадаъа ибн дубайра ас-саҳмий ҳам бор эди. расулуллоҳ (с.а.в.) у ҳақда: «маккада унинг фаросатли, савдогар, бой ўғли бор. албатта, у ўзининг отасини озод қилиш учун келса керак», – деб айтгандилар. Қурайш аҳллари «Асир­ларингизни озод қилишга шошилманглар! муҳаммад ва унинг ше­риклари кўп миқдорда товон пулини талаб қилишлари мумкин» деб айтишганида, мутталиб ибн абу Вадаъа (расулуллоҳ (с.а.в.) у ҳақда айтган киши) «тўғри айтасизлар, шошилмаслик керак!» дея кечаси ҳеч кимга билдирмай, мадинага жўнади ва тўрт минг дирҳам эвазига ўзининг отасини озод қилиб олиб қайтганди.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ