Ибн Исҳоқ номларини зикр қилмаган қурайшликлар

1 ўн йил аввал 1808 siyrat.uz

Ибн Ҳишом: санаганларимиз ичида номларини зикр қилма-ганларимиз ҳам бор. Ибн Исҳоқ номларини келтирмаган асирлар: Бани Ҳошим ибн Абдуманофдан бир киши: Бани фиҳрлик иттифоқдошлари Утба.

Бани Мутталиб ибн Абдуманофдан: Ақил ибн Амр ва укаси Та­мим ибн Амр ҳамда ўғли. Ҳаммаси бўлиб уч нафар.

Бани Абдушамс ибн Абдуманофдан икки киши: Холид ибн Усайд ибн Абул Ос ва Ос ибн Умайянинг мавлоси Абул Арид Ясор.

Бани Навфал ибн Абдуманофдан бир киши: хожалари Наб-

ҳон.

Бани Асад ибн Абдулуззодан бир киши: Абдуллоҳ ибн Ҳумайд ибн Зуҳайр ибн Ҳорис.

Бани Абдуддор ибн Қусайдан бир киши: Яманлик иттифоқдош-лари Ақил.

Бани Тайм ибн Муррадан икки киши: Мусофеъ ибн Иёз ибн Сахр ибн Омир ибн Каъб ибн Саъд ибн Тайм ва иттифоқдошлари Жобир ибн Зубайр.

Бани Махзум ибн Яқазадан битта: Қайс ибн Соиб.

Бани Жумаҳ ибн Амрдан: Амр ибн Убай ибн Халаф; иттифоқ-дошлари Абу Руҳм ибн Абдуллоҳ; яна бир иттифоқдошлари, унинг исмини унутдим; Умайя ибн Халафнинг озод қилган икки қули Нистос ва Абу Рофеъ, Умайянинг хизматкори. Олти нафар.

Бани Саҳм ибн Амрдан Набиҳ ибн Ҳажжожнинг мавлоси Аслам.

Бани Омир ибн Луайдан икки киши: Ҳабиб ибн Жобир ва Соиб ибн Молик.

Бани Ҳорис ибн Фиҳрдан икки киши: Яман ерларидан бўлган иттифоқдошларидан иккитаси – Шофеъ ва Шафиълар.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ