Бадр куни ҳақида битилган шеърлар

6 йил аввал 1623 siyrat.uz

Ибн Исҳоқ: Бадр жанги ҳақида битилган ва одамлар оғзида такрорланган шеърлардан бири Ҳамза ибн Абдулмутталиб розияллоҳу анҳу шеъ­ридир. Ибн Ҳишомнинг айтишича, кўпчилик шеър илмини билувчи­лар бу шеърларни ва уларга раддия сифатида айтилган шеърларни инкор этадилар:

Замонанинг ажойиботларидан бўлмиш бу ишни кўрмайсанми?!

Ҳалокат учун одатда аниқ сабаблар мавжуддир.

Бу равшандирки, халқларнинг ҳалокатига баъзан хиёнат сабаб бўлса,

Баъзан итоатсизлик ва куфр каби ишлар сабабдир.

Кечқурун Бадр водийси сари лашкарлари ила равона бўлдилар,

Оқибатда Бадрдаги очиқ қудуқларга гаров бўлдилар.

Биз аниқ бир карвоннинг йўлини пойладик, бошқаси бизга керак­мас,

Ногоҳ у (карвон) биз сари келди ва бир қадар тўқнашиш юз бер­ди.

Тўқнашганда ҳам ҳеч нарсадан қайтиш бўлмади,

Қорамтир найзалар билан душманга зарба бердик.

Ялтироқ қиличларни урганимизда, уларнинг тиғи бошларни узар­ди.

Қурол-аслаҳалар турли рангда тобланар ва асар қолдирарди.

Утбадек адашган кимсани эгилиб ётишга мажбур этдик,

Шайбани эса мақтуллар билан бирга чуқурга ташладик.

Алар ҳам йиқилганлар қатори ҳимоячиларидан айрилиб кулади,

Амрга йиғловчи аёлларнинг ёқалари чок этилди (йиртилди),

Луай ибн Ғолиб ибн Феҳрдек олийнасаб аёлларнинг ёқалари ҳам,

сочлари ҳам тўзғиди, юлинди.

Улар залолатдаги ҳолларида ўлиб кетган кишилардир,

Ғалабани қўлга киритмай, байроқни ташлаб кетдилар.

У залолат байроғи эди, у билан Иблис ўз кишиларини эргашти­рарди.

У уларга хиёнат қилди. Нопок бўлгач, хиёнат қилади-да.

У (Иблис) мағлубият аниқ бўлгач, уларга:

«Мен сизлардан безорман, бугун сабрим тугади» – деди.

Яна деди: «Мен сизлар кўрмаган нарсани кўраман.

Мен Аллоҳнинг азобидан қўрқаман. Зеро У қахр эгасидир».

Шундай деб уларни ҳалокатга дучор қилди, улар тор-мор бўлдилар.

У олдиндан буни биларди. Улар Бадр жанги куни минг нафар эди­лар,

Биз эса уч юз аскардан иборат оқ туялардек турардик.

Бизнинг сафимизда Аллоҳнинг аскарлари – фаришталар ҳам бор эди.

Улар орқали бизга ёрдам бергани очиқ зикр – оятда бордир.

Байроғимиз остига Жаброил уларни жойлаб, душманларни боши берк кўчага киритди ва ўша жойда улар ўз ўлимларини топди.

Ҳорис ибн Ҳишом ибн Муғира номли кофир шоирнинг мазкур шеърга ёзган раддияси:

Қавмимнинг иштиёқи сўниб, ҳижрон чекишига ва

менинг кўксимни куйдираётган ҳароратга боқинг!

Яна кўз ёшимнинг қуйилиб оқишига қарангки,

У гўё зор мунчоқ ипидан узилиб тушаётган дурга ўхшайди.

Хулқ-атвори гўзал қахрамон Бадр қудуғи ёнидан

жой олиб гаровга тушиб қолди.

Эй Амр! Қариндошингдан узоқлашма, дўст бўлган бағри кенг ки­шиларингдан ҳам воз кечма!

Агар сенинг кишиларинг мағлуб бўлиб, бошларига мусибат туш­ган бўлса, койима, замон ўзгариб кунлар алмашиб туради.

Ўтган замонда сен ҳам уларга хорлик ва тангҳоллик нима экани­ни кўрсатиб қўйгансан.

Акс ҳолда сени, Эй Амр, ўч олувчи ҳолингда ташлаб, ўлиб кета­ман, биродарлик ва қудаликдан асар қолдирмайман.

Мендан ёрдамларини дариғ тутганлари каби мен ҳам обрўли қавм кишиларидан ёрдамимни дариғ тутаман.

Бегоналардан олиб йиққан бойликлари уларни алдаб қўйибди. Биз эса Феҳр қабилалари ичида холис покнасабмиз.

Эй Луай аҳли, ҳарамингизни ва илоҳларингизни ҳимоя қилинг.

Уларни фахр эгасига (Муҳаммадга) қолдириб кетманг.

Уларни сизнинг ота-боболарингиз мерос қилиб олган.

Пойдеворларини, баланд биноли ва пардали уй – Каъбани мерос қилиб олганмиз.

Не бало бўлдики, ўша ҳалим (Муҳаммад) сизларни ҳалок қилмоқчи. Ғолиб авлодининг узрини қабул этмангиз.

Душманингизга қарши жиддий курашинг, ҳамкорлик қилинг. Пеш­воликда ҳам, сабр-тоқатда ҳам ҳамжиҳат бўлинг.

Шояд биродарингиз (Амр)нинг ўчини оларсиз.

Мободо Амрнинг эгаларини ўчини олмасангиз ҳам, ҳечқиси йўқ.

Қўлингизда чақмоқдек чақнайдиган қиличлар билан душманлар бошини танасидан учириб юборинг.

Гўё қумурсқалар уларнинг мурдалари устидан йўл қурсин.

Мақтанчоқ душманлари билан бир кун келиб ҳисоб-китоб қилишсин.

Ибн Ҳишом: бу қасидадаги ибн Исҳоқ ривоят қилган икки сўз ўрнини алмаштирдик. Улар «фахр» ва «ҳалим» сўзларидир. Зеро у шу икки сўз билан Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга таъна етказган.

Ибн Исҳоқ: Бадр жанги тўғрисида ҳазрат Али ибн Абу Толиб шеър айтган.

Ибн Ҳишом Алийнинг шеъри олдидан ушбу сўзларни муқаддима шаклида келтиради.

Бу шеърни биладиган бирор шеър олимини кўрмадим. Биз уни ва унинг раддиясини бу ерда келтирдикки, Бадр жангида ўлдирилган, аммо ибн Исҳоқ зикр этмаган Амр ибн Абдуллоҳ ибн Жудъон ҳақида шу шеърда зикр этиб ўтилган.

Кўрмайсанми, Аллоҳ ўз Расулини улуғ неъмат, иқтидор ва фазли билан ёрлақади.

Кофирларни хорлик диёрига туширди ва улар хорлик, асирлик ва қатли омга учради.

Расулуллоҳ улуғ ғалабага эришдилар, ул Зот адолат билан юбо­рилган эдилар.

Аллоҳдан нозил этилган Фурқон (Қуръон)ни келтирдилар, оятла­ри ақл эгаларига ойдин ва равшандир.

Кишилар унга иймон келтириб, ишонч ҳосил этдилар,

Аллоҳга ҳамд этиб, тарқоқликдан ҳамжиҳатликка ўтдилар.

Бошқа бировлар инкор этиб, диллари янглишди, Арш эгаси улар­нинг фисқу фужурини зиёда этди.

Расулига ва ўзлари ғазабнок эсалар-да, феъл-атворлари чиройли кишиларга имконият берди.

Қўлларида ялтироқ енгил кўчар қиличлар, улар билан бош кесур­лар,

Улар қиличларига шу янглиғ жило ва сайқал бердилар.

Қанчалаб навқирон, қизиққон ёшларни ва бақувват йигитларни ер тишлатдилар.

Уларга йиғловчи аёлларнинг кўзлари ёмғирдек ёш тўкиб, ҳасрат чекадилар.

Навҳа солиб йиғловчи аёллар гумроҳ Утба ва унинг ўғли Шайбага ҳамда Абу Жаҳлга йиғлайдилар.

Яна улар оқсоққа, Ибн Жудъонга мотам либосида куйиб-ёниб, ҳижрон чекиб йиғладилар.

Жангларда ва оғир кунларда жасорат кўрсатиб юрган тўдалар Бадр чоҳига қуладилар.

Гумроҳ уларни ўз сафига чақирганда, улар ижобат этиб келиш­ган эди. Гумроҳликка эса арзимас, заиф сабаблар бор эди.

Ғалаён ва адоватдан узоқлашиб улар эндиликда жаҳим (дўзах)да қарор топдилар.

Ҳорис ибн Ҳишом раддия сифатида Бадрда ҳалок бўлганларга атаб ушбу марсияни айтди:

Ажабо! Бу қандай кимсаларки, уларнинг аҳли паст кишиси эъти­розли ва ботил нарсаларни айтиб куйлайди?!

Бадр жанги куни ҳалок бўлганлар яхши ишларни қиладиган ёш жувон ва йигитлар эди. Ўшаларни ёд этиб куйлайди.

Луай ибн Ғолибнинг шижоатли қиличбозлари жанговор урушқоқлари ва қаҳатчиликнинг серэҳсонлари эди улар.

Улар улуғвор ҳолатда мусибат топдилар, ўзларидан ўзга юрти, асли-насли узоқларга бирор авлодни сотмадилар.

Сизларга Ғассон қабиласи бизнинг ўрнимизга сирдош дўстга ай­ланди. Шу ҳам иш бўлдими?!

Ақл ва фикрли киши у қабилага қанчалик бевафолик ва оқибатсизлик кўрсатиш билан жабр-зулм қилганингизни кўради-ку!

Агар қавм ўз йўлига кетган (ўлган) бўлса, ўлимларнинг яхшиси жангда қатл этилиб ўлишдир.

Улар билан уришганда енгсаларинг суюниб кетманглар. Зеро Сиз­ларни ҳам енгишлари бор. Бу уруш шундақа фитна фасоддан ибо­ратдир.

Улардан енгилганингизда, хотирингиз паришон бўлиб, хаёлингиз­ни бир жойга қўёлмай қолдингиз.

Ишлари мақтовга сазовор Ибн Жудъон, Утба ва Абу Жаҳл деб аталувчи шахс ўлими,

Шайба, яна улар билан Валид, Умайя, қайсики ҳамма дайдилар­га жой берарди, оёғи енгил эди.

Ўшаларнинг ҳаммасига йиғла, сўнгра дод-вой солиб йиғловчи аёл­лар улардан бошқаларга йиғламасин.

Макка аҳолисига: «Хурмозор Мадина қўрғонлари томон юриш қилиш учун тўпланингиз!»

Ҳаммангизга буйруқ шу. Уларни қуршовга олинг ҳамда турли хил рангда тобланувчи қиличларингиз билан ўзингизни ҳимоя қилинг.

Акс ҳолда қўрқиб ётаверинг, оёқ ости бўлиб хорликда қолаверинг.

Ишонч билан Лот бутига қасамки, эй жамоат, билиб қўйинг – шу адоват узра туравермайсиз,деб ишонаман.

Балки жамъ бўлиб, совутларни тақиб, озуқа ва тухумларни жам­лаб, кескир оқ қиличлар ва ўқларни ишга соласиз.

Зирор ибн Хаттоб ибн Мирдос Бадр тўғрисида қуйидаги шеърни ўқиди:

Авс қабиласининг фахрланишидан ажабланаман. Ахир ҳалокат эртага уларнинг бошига келади-ку! Замон ўшанда ўзини кўрсатади.

Бани Нажжор қабиласи ҳам фахрланмасин. Зеро бир жамоат Бадрда енгилган бўлса, у ерда сабрли кишилар ҳам бор

Бизнинг аскарларимиздан алданиб қатл этилган бўлса, биз эрлар доимо бормиз, биз, албатта, алдаймиз.

Чопар отларда елдек учамиз, сиз – Авс қабиласининг ўчингизни олиб, дилга ором берамиз.

Яна Бани Нажжор кишилари ичида бўлиб, ёв қўшинини тор-мор қиламиз. Совутлар билан оғир қуролланган аскаримизга суянамиз.

Ёв қўшинларини ер тишлатамиз, устиларида қузғунлар учиб юра­ди. Уларда армон қолади, холос.

Мадина аҳлидан уларга аёллар йиғлайди, улар учун уйқусиз тун­лар бошланади.

Бизга уруш очувчиларга қарши қиличларимиздан қон томиб ту­рибди. Биз урушга доим тайёрмиз.

Агар Бадрда енгилган бўлсангиз, албатта, бу омадларингиз Аҳмадга ўтиб кетганидир, бу аниқ.

Улар яхши деб билувчи бир неча одамлари, дўстлари бор.

Ўлим келганда, оғир кунларда ўшалар билан ҳимояланадилар.

Улар – Абу Бакр, Ҳамза, Али , Абу Ҳафс деб аталувчи Умар, Усмон, Саъд кабилардир.

Улар Бани Авс ёки Бани Нажжордан тараган авлод эмаски, ўз диёрида фахрлансалар.

Балки уларнинг ота-боболари – Луай ибн Ғолиб, Каъб, Омир ка­биларнинг насабидандир.

Улар (ўз даврида) бошқаларга таъна етказувчи жамоа бўлиб, жангларда донг таратган, кўпчиликни ташкил этувчи бўлишган.

Каъб ибн Молик (Бани Салама биродари)нинг шеърга жавоби:

Аллоҳнинг ишларига таажжубланаман, Аллоҳ ўзи ирода этган ишга қодир, унинг устидан ғалаба қиладиган куч йўқ.

Бадр куни зулм қилувчи жамоа билан тўқнашишимизни буюр­ди. Одамларга зулм қилишга қарши доимо қилич қарши қаратилган бўлади.

Ўз қўшинларини ва қўшни ерлар кишиларини ҳам жангга қўзғадилар. Лашкар сони кўпайди.

Сўнгра биз томон – Каъб ва Омир авлодлари томон қасд қилиб юриш бошладилар.

Бизнинг ичимизда, махсус ҳимояли жойда Расулуллоҳ азизу му­каррам бўлиб, ёрдамга тайёр ҳолда ўтирибдилар.

Атрофларида Авс кишилари ўраб турибди.

Бани Нажжор ўз байроғи остида совутларни таққан аскарини чанг-тўзон ичида бошлаб келарди.

Уларга тўқнашганимизда саҳобаларининг ҳар бир жангчиси жо­нини тикиб, сабр-матонат билан турди.

«Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ»,  деб гувоҳлик бердик.

«Сўнгра Аллоҳнинг ҳақ Пайғамбари чиқди», деб тасдиқ этдик.

Енгил ялтироқ қиличлар яланғочланиб, гўё кўзингга олов чақнагандек кўринарди.

Ўша қиличлар билан уларнинг лашкарини тор-мор, фужурда бўлганлари ҳалокатга дучор бўлдилар.

Абу Жаҳл юз тубан бўлиб беҳуш йиқилди.

Утба ҳам қоқилиб ер тишлади.

Шундай қилиб, улар дўзах олови учун айландилар ўтинга,зотан, ҳар бир кофир боражак жаҳаннамга

Аланга уларни қамраб олади, иссиғи куйдиради,

У шу қадар иссиқки, темир парчалари-ю тошни ҳам куйдиради.

Расулуллоҳ уларга: «Менга боқинг»,  десалар,

Улар юз ўгириб, «Сен сеҳргарсан»,  дер эдилар.

Бу Аллоҳнинг ҳалок қилишга бўлган иродаси билан юз берди

Зотан, Аллоҳ ирода қилган ишга қаршилик қиладиган куч йўқдир.

Абдуллоҳ ибн аз-Забаъро ас-Саҳмий Бадрда ҳалок бўлганларга бағишлаб йиғлаб ўқиган шеъри.

Ибн Ҳишом: бу шеърлар Аъшо ибн Зурора ибн Наббошга мансуб. У Бани Усайд ибн Амр ибн Тамимнинг уруғидан бўлиб, Бани Навфал ибн Абдуманофнинг иттифоқдошидир.

Ибн Исҳоқ: У Бани Абдуддорнинг иттифоқдошидир.

Бадр ва унинг атрофига не бўлдики, оқ юзли

карамли кишилар фитнаси туфайли фожеа юз берди

Ортларида Набиҳ ва Мунаббиҳни ҳамда Рабиъанинг икки ўғлини

Душман жамоларининг яхшилари сифатида ташлаб кетдилар уларни

Шунингдек, Ҳорисни ҳамки, у сахий, юзи тўлин ойдек

барқ урар, зулматли тунни ҳам ёриштириб юбогудек.

Яна, Ос ибн Мунаббиҳ эди полвон, узун бўйли нуқсонсиз бир ин­сон.

Унинг ирқи, ота-боболари, тоғалари ва амакиларининг Мақтовга эга экани унинг қадрини оширади

Агар қайси йиғлагувчи овозини баланд қилиб, куйиб йиғлаётган бўлса,

Демак, у улуғ бошлиқ Амр ибн Ҳишом (Абу Жаҳл)га йиғлаган бўлади.

Абул-Валид ва унинг тўдасини Аллоҳ – одамларнинг парвардигори сақласин ва саломат қилсин.

Ҳассон ибн Собит ал-Ансорий унга жавобан ушбу шеърни ўқиди:

Йиғла, кўзларинг йиғласин, қонлари чиқиб кетсин.

Йиғлайвериб, кўз ёшлари ёмғирга айлансин.

Сен йиғлаётганлар йиғига арзимайди, улар ёмон одамлар.

Одамларнинг яхши ахлоқларига йиғласанг бўлмайдими?!

Улуғ Зот, олийҳиммат, хулқ атвори кенг, ҳамма иши ўнгидан ке­лувчи Зотга йиғласанг бўлмайди?!

Яъни пайғамбаримизга, аҳли карам, аҳли саховат, ичган қасамига содиқ бўлган Зотга йиғламайсанми?!

Ул киши ва ул Зот чақираётган нарсаларини мадҳ этувчи одам хор бўлмайди.

Яна Ҳассон ибн Собит Бадр ҳақида ушбу шеърни ёзган:

Тушингда бир ҳаёли чўри қиз совуқ табассум билан дилингни оғритдими?!

Бу гўё мушк кабидирки, уни ёмғир суви билан аралаштирган бўласан.

Ёки эски шароб кабидирки, сўйилган ҳайвон қонидек тобланур.

Орқасига хуржун кўтарган, унда анжом хўб тахланган,

Ўзи ғафлатда, серқасам чўридир у.

Семизлигидан бели йўқ бўлиб кетган. Гўё ўтирса қумтепа устига кели қўйилгандек кўринади.

Ўрнига келиб, ётишга ҳам эринади,

Лекин унинг нафис танаси ва хушқоматлиги бор.

Кундуз бўлса, уни зикр этишдан толмайман, тунда эса

Унинг ширин хаёли тинчлик бермайди.

То суякларим қабрда чириб йўқ бўлиб кетгунича

Уни унутаман ва эсламайман, деб ҳам қасам ичдим.

Эй эси паст, деб маломат қилувчи одам,

Мени маломат қилувчиларга ишқ борасида осий бўлдим.

Мудраб турганимда у саҳар чоғида кириб келди,

Шу кунларда рўй берган ҳодисалардан хабар берди.

У ўйладики, йигит киши умрини йўқлик ҳазон қилади, яъни

Тўда-тўда туялари бўлмаслиги уни ғамга солади.

Агар менга гапирган гапларингда ёлғончи бўлмасанг,

Ҳорис ибн Ҳишом каби нажот топурсан.

Дўстларини қўйиб уларсиз жанг қилмоқ,

Ва чопқир от боши ва тизгин тортиб нажот топмоқ.

Узун бўйли чопар отлар нотекис жойларда ҳам чопарлар,

Пухта арқону тоғу тошлар уларга писанд эмас.

У билан қўйнини тўлдирди ва шитоблаб олға кетди,

Дўстлари эса ёмон жойда қолишди.

Отасининг авлоди ва қавми жанг майдонида қолди,

У орқали Аллоҳ Ислом аҳлига нусрат берди.

Аллоҳ ўз амрини ўтказар экан, ловуллаб ёниб турган жанг

Ўз ёқилғиси билан уларни тор –мор қилди.

Аллоҳнинг инояти ва жанг жараёни бўлмаса эди,

У жойни йиртқичлар ороли ва туёқлар билан топталган жойга айлантирган бўлур эди.

Кишанлари қаттиқ боғланган асирлар орасида

Лочинлар ҳам борки, у ўқлардан ҳимоя қилади.

Ерга қулаганлар ҳам борки, то баланд

Тоғлар қуламаганича чақириқни қабул қилмайди.

Орият, очиқ хорлик билан ҳар қандай катта одамни

ҳайдайдиган қиличларнинг ялтирашини

кўргандан кейин ҳам собит қадам бўлиб туришади

Менинг оппоқ қўлларим билан саййид ва пешво бўлган

Кишини унинг қусурга мансуб бўлиши хор қилиб қўймайди.

Оқ қиличлари темир билан тўқнашганда

Ҳар қандай булут соясида чақмоқдек чақнайди.

Ҳассоннинг Бадр ҳақидаги айтган шеърига Ҳорис ибн Ҳишом-нинг раддия шеъри (Ибн Ҳишом ривояти билан):

Аллоҳ билувчироқки, мен то қонталаш тойчоғим олдига ўрма-лаб,

Келиб қолгунларига қадар улар билан жанг қилишни тарк этма­дим.

Мен билдимки, агар якка ўзим урушсам, қатл этиламан,

Ва менинг ўзим душманни тор-мор эта олмайман.

Ичида дўстларим бўлса ҳам, сен қўшинимиздан юз ўгириб

қочдим, душманга эса бузғунчи кун азобини тиладим.

Ибн Исҳоқ: Ҳорис бу байтларни Бадрдан қочгани учун узр сифа­тида айтган.

Ибн Ҳишом: Ҳассоннинг қасидасидан учта байтни тушириб қолдирдик. Зеро уларда уятли, фаҳш сўзларни ишлатган.

Ибн Исҳоқ: Ҳассон ибн Собит айтди:

Бадр жанги куни асир олиниш ва қаттиқ талофат

кўришдан кейин қурайш қўшини билдики,

биз мусулмонлар найзалар кўтарилиб ўқталинганда,

ва Валид қочганида жанг ҳомийлари эдик.

Рабиъанинг икки ўғлини совутлар тўқнашганда

Биз томон келишлари билан қатл этдик.

Ўша жангда Ҳаким ҳам Нажжор авлоди титроқ

Шерлардек юрган пайтда қочиб кетди.

Ўшанда Фиҳрнинг тўдалари ҳам қочган эдилар.

Ҳувайрис уларни узоқда туриб топширган эди.

Сизлар хорликка учраб бўйин томирларинг узилиб

Қаттиқ ва нақд қурбонликка юз тутдингиз.

Барча кишиларингиз тум-тарақай қочиб кетди

Эски одат бўйича орқаларига қараб ҳам қўймадилар.

Яна Ҳассон шундай ёзади:

Эй Ҳорис, жанг пайтида ва ҳасаб-насаб соатида

Паноҳ излаб кўрдинг, лекин уни топа олмадинг.

Ўйноқи, чопқир, бели узун

Отни миниб олган эдинг.

Одамларинг ортингда келарди, сен улар билан бирга

Жанг қилмадинг, ҳалокатни эмас, нажотни излар эдинг.

Онангнинг ўғлига раҳминг келса бўлмасмиди?

Ахир у ўқларга нишон бўлиб қулади ва ўлжадан бенасиб бўлди.

Подшоҳ унга ажални нақд қилди,

Уятли равишда, хорликда, қийнаб ҳалок этди.

Ибн Ҳишом: бир байтни уятли бўлгани учун қолдирдик.

Ибн Исҳоқ: Ҳассон яна шундай деди:

Ибн Ҳишом: бу байтлар Абдуллоҳ ибн Ҳорисга мансуб:

Совутларни тақиб олган лашкарга хуштабиат,

Жасоратли, қўрқмас Зот пешқадам раҳбар эди.

Яъни халойиқ илоҳининг Расуликим, тақво ва саховат

Бобида барча одамлардан уни ортиқ қилиб яратди.

Ўйлаган эдингизки, ўз нарсаларимизни ҳимоя қилиб олсак бўлди,

Бадр суви энди бизга қайта насиб этмайди, деб.

Сизларни бу сўзингизга қулоқ солмай сув бўйига бордик,

Ва бекаму кўст тўйиб ичдик.

Узилмас мустаҳкам арқон –

Аллоҳнинг узун арқонини маҳкам тутдик.

Ичимизда Расул ва Ҳақ йўл бор эдики, биз то

Ўлгунимизча уларга эргашамиз, нусрат ҳам тўсилмас.

У шундай алангаки, унинг зиёси ўтимли – доимий,

У шундай тўлин ойки, барча улуғлар узра ёғду сочар.

Ибн Ҳишом: «Узилмас, мустаҳкам арқон» байтини Абу Зайд Ан­сорий айтган.

Ибн Исҳоқ: Ҳассон ибн Собит яна шундай деган:

Бани Асад қўшини ўша Бадр қудуғи жанги куни

Шарманда ва ноумид бўлиб қайтди.

Улардан Абул Ос қатл этилиб ер тишлади,

У учар от устида эди.

Қуроли бўла туриб уни ҳимоя қилувчи бўлмади,

Сўйилган жойида ерга қулаб тушди.

Одам ҳеч нарса бўлмай қолди, кўксидан тинмай

Лахта қонлар оқиб ётса ҳам, биров қарамасди.

Дўнг пешонасини ёстиқ қилиб тупроққа буланиб ётарди,

Бурнининг учи ерга ишқаланиб хунук ҳолатга келган эди.

Ибн Қайс қолган одамлари билан чала ўлик ҳолида

Ярадор бўлиб қичиб қутилиб қолди.

Яна Ҳассон ибн Собит деди:

О, қани, билсам эди Макка аҳлига кофирларни

Қийин ҳолатда ҳалок қилганлигимиз хабари етиб бордимикин!

Ё унинг сараланган кишиларини ўз майдонимизда

Қатл этдик, беллари синиб қайтиб кетдилар.

Абу Жаҳлни ўлдирдик, ундан олдин Утба ва Шайба

Ҳам қўллари ва кўкраги билан ерга қуладилар.

Сувайдни, сўнгра Утба ва Туъмани ҳам

Жанг қизиб тўзон қўпган пайтда қатл этдик.

Сизларга айтсам, биз жангда шундай кишиларни қатл этдикки,

Улар ўз қавми ичида ҳурматли, насаб-ҳасабли, машҳур кишилар эди.

Уларнинг мурдаларини йиртқич ҳайвонларга қолдирдик.

Навбатма-навбат келаверадилар, сўнгра охиратда қаъри оловли дўзахга тушадилар

Умрингга қасамки, Моликнинг отлиқ ва пиёда аскари

Бадрда тўқнашганимизда ортга чекинмади.

Ибн Ҳишом: «Абу Жаҳлни ўлдирдик...» деб бошланадиган мазкур байтни Абу Зайд Ансорий айтган.

Ибн Исҳоқ: Ҳассон ибн Собит яна шундай деган:

Ҳакимга нажот берган нарса бу – унинг тез югуришидир.

Бу машҳур Аъваж номли отнинг чопишига ўхшарди.

Бадрни кўрдики, водий ёнбағридан Балхазражнинг

Яшил ҳарбий бўлинмаси қони оқмоқда.

Душманлари билан тўқнашганда қўрқувни билмайдилар

Кенг йўлнинг чеккасида юрадилар.

Улар ичида қанчалаб ҳимояланган, улуғ ботирлигини

Тазйиқда қолган қўрқоқлар ҳалокида кўрсатадиган кишилар бор.

Яна ўз қўллари билан кўп эҳсон қилиб юрувчи бошлиқлар

Хун юкини ҳам зиммасига олиб кўтариб юрувчи тождорлар бор.

Мажлислар кўрки жанг кунида шижоатлилардек

Ўзининг кескир қиличи билан чопалиган кишилар ҳам бор.

Ибн Ҳишом: «кескир қилич» сўзи ибн Исҳоқдан бошқалардан нақл қилинган.

Ибн Исҳоқ: Ҳассон ибн Собит яна дейди:

Қанча кўп бўлса ҳам ва жамоаларини жамъ қилган бўлса ҳам,

Биз Аллоҳнинг қудратига суяниб бирор қавм кишиларидан қўрқмаймиз.

Қачонки бизга қарши қўшин тўплашга ўтсалар,

Меҳрибон Парвардигор уларни чеклашга кифоя қилур.

Бадр куни улар бизни «Аволий» даҳасида тез фурсатда

Ўлим билан хорламоқчи бўлишди.

Одамлар ичида адоват қилган кишига нисбатан

Жанг бошланганда улардан ашаддийроқ жамоани кўрмайсан.

Лекин биз таваккул қилиб айтдикки,

Биздан қоладиган таассурот ва паноҳимиз қиличлардир.

Устимизга бостириб кирганларида ва тўқнашганимизда

Биз бир бўлинма бўлсак, улар бир неча минг киши эдилар.

Ҳассон ибн Собитнинг Бани  Жумаҳ кишилари ва улардан ҳалок бўлганлари ҳақида айтганлари:

Бани Жумаҳ бахтига қарши борса келмас томонга кетди

Зеро хор бўлган одамга хор бўлувчи одам топширилғусидир.

Бани Жумаҳ кишилари Бадрда мағлубият билан қатл қилинди

Барча йўлларга югургани билан хор-зор бўлиб қолишди.

Қуръон китобини инкор этдилар, Муҳаммадни ёлғончига чиқардилар

Аллоҳ ҳар бир Пайғамбар динини, барибир, ғолиб қилади.

Абу Хузайма, ўғли, икки Холид ва Соид ибн Ақийлни Аллоҳ лаънат­ласин!

Ибн Исҳоқ: Убайда ибн Ҳорис ибн Мутталиб Бадр жанги ва жароҳатланган оёғининг Ҳамза ва Али учовлари душман билан ку­рашга тушганидан кейин кесилгани тўғрисида айтган шеъри:

Баъзи шеър илмидан хабардор кишилар бу шеърнинг Убайда айт­ганини рад этадилар:

Макка аҳли биз тўғримиздаги воқеа хабари етиб борганида,

Албатта, бундан узоқда бўлган кишилар ғафлат уйқусидан уйғонадилар.

Утбанинг қочгани, Шайба унинг ортидан кетгани ва Утбанинг

Тўнғич ўғли қандай қилиб бунга рози бўлгани ҳақидаги хабар демоқчиман.

Оёғимни кессалар, мусулмонман-ку, у сабабли мен

Аллоҳдан жаннатда яхши ишрат қилишни умид қиламан.

Санамлардек ҳур қизлар билан бўлурманки,

Улар олий жаннатда олий зотлар учун махсус яратилган.

Оёғимни сотиб эвазига мусаффо ҳаётни олдим

Шу илож билан паст баҳоли нарсалардан қутилдим.

Раҳмон эгам менга ўзининг фазлидан ато этди

Ислом либоси билан барча айбларимни ёпди

Мушриклар билан жанг қилишга дастлаб даъватчи

(Пайғамбар) йигитларни чақирганда менга ҳам ёқмаган эди

Биздан уч кишини уларнинг уч кишиси билан курашишга чақирганларида

Кутдик, то Пайғамбар келиб чақирмагунича биздан ҳеч ким хоҳламади

Уларга шерлардек йўлиқдик, қўлимизда бор нарса билан уларни

хатарга солдик, осий бўлганларга қарши Раҳмон йўлида уруш оч­дик

То улардан чиққан уч киши ўлимларини топмагунларича

Жойимиздан жилмадик.

Ибн Ҳишом: Убайданинг оёғи оғир жароҳатланганда айтган гапи: «Агар Абу Толиб ушбу кунни топганида, айтган сўзига ундан ҳақлироқ эканимни билар эди. Абу Толиб шундай деган эди:

Байтуллоҳга қасамки, сизлар ёлғон гапирдингиз Муҳаммад енги­лади, деб

Унинг олдида курашиб, найзабозлик қиламиз!

Ўзимиз атрофида қуласак ҳам, Уни саломат сақлаймиз!

Ҳатто ўғилларимизни ҳам аёлларимизни унутсак ҳам.

Бу икки байт Абу Толибнинг қасидасида бор. Бу ҳақда ушбу ки­тобда юқорида ёзилган.

Каъб ибн Молик ал-Ансорийнинг Убайдага атаб ёзган марсияси:

Эй кўз, сахий бўл, кўз ёшингга бахиллик қилма,

Кўз ёшларинг тинмасин.

Шундай сардорга йиғлагинки, унинг ҳалоки бизни хароб қилди,

У ажиб манзарали ва асл инсон эди.

Журъатли пешқадам, эгнида доим қурол,

Овозаси таралган, асли-насли пок инсон эди.

Убайда кетди. Энди уни амри маъруф учун келиб туришини ҳам

Наҳий мункар қилишини ҳам кутмаймиз.

Жангда лашкарнинг ортида юриб

Қиличи билан доим ҳимоя қилиб юрар эди.

Каъб ибн Моликнинг Бадр ҳақида айтган шеъри:

Огоҳ бўлинг! Ғассон диёрининг узоқлиги ишлардан тўла

Воқифлиги ва олимлиги билан келди.

Келиб бизга адоват билан камонлардан ўқ узган инсон – Маъд

Ва қабиланинг жоҳилу жўнларидир,

Зеро, биз Аллоҳга сиғиндик, ўзгасидан умид қилмадик.

Умидимиз жаннат боғлари, унга зомин бўлган Зот ҳам ҳузуримизга келди.

У шундай Пайғамбарки, ўз уруғлари ичида иззат ва шарафга во­рисдир

Ҳамда садоқат ирқлари ва наслу насаби покизадир.

Улар ҳам юрди, биз ҳам юриб бамисоли шерлардек тўқнашдикки,

Ҳар икки томон ҳам жароҳат олишини ўйламасди.

Уларни шундай урдикки, майдонда энг улуғлари бўлмиш Луай

Бурни билан ерга қулади.

Улар қочдилар, биз эса уларнинг иттифоқдоши борми, бошқасими,

Кескир қиличлар билан уларни оёқ ости қилдик!

Каъб ибн Молик яна шундай деди:

Эй Луайнинг авлоди, оталаринг умрига қасамки, сизга етган му­сибат

Ўзларингиздаги фахр ва такаббурлик туфайли юз берди.

Бадрда сизларга на отлиқ аскарингиз ҳимоя қила олди,

Ва на одамларингиз сабр қила олди.

Биз Бадрга Аллоҳнинг нури ила келдик, у нур биздаги

Зулмат қоронғуликни ёритди ва пардани очди.

Расулуллоҳ эса ҳукми қатъий ва мустаҳкам буйруқларни

Аллоҳ томонидан етказиб турдилар.

Отлиқ аскарингиз Бадрда ғалаба қила олмади

Ва тўлиқ ҳолда қайтмади(кўпчилиги ўлиб кетди).

Шошилма, эй Абу Суфён, Кадо томонидан

Бизнинг отлиқ аскаримиз келишини кут.

Аллоҳнинг нусрати, Жаброил ва Микоилдек

Улуғ Зотлар ҳам ёрдамга келурлар.

Толиб ибн Абу Толиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни мадҳ этиб, қудуққа ту­шиб қурбон бўлган қурайшлик жангчилар учун йиғлаб деганлари:

Билингки, ёш тўкавериб кўзимизда ёш қолмади.

Каъбга йиғлаймиз-у, энди уни асло кўрмаймиз.

Билингки, Каъб ва унинг қўшини жангларда хор бўлди

Уни даҳр (фалак) ҳалок қилди, қотиллари осий бўлди.

Кўзим яна Омирга йиғлайди, унга у кунда кўп мусибатлар етди.

Қани эди, у иккисига яқинликни кўрсам.

У иккиси менинг биродарларим, бегона эмас.

У иккисига қўшни бўлган одам ҳам зарар топмас.

Эй  Абдушшамс ва Навфал аҳлидан бўлган биродарлар,

Сизларга фидо бўлай, ўртамизда жанг қўзғаманг.

Дўстлик ва ошноликдан кейин энди ҳар бирларингиз

Уришиб бало-офатдан асло койиб юрмангиз

Билмайсизми, Доҳис жангида ва Абу Яксум жангида

Қоялар тўла жангчилар урушиб, не бўлганди?

Аллоҳ мудофаа қилмаганда, ҳеч нарсаси йўқ ўзи.

Ўз одамларингизни ҳам сақлаб қола олмасдингиз.

Қурайш қўшинига биз катта жиноят қилмадик,

Фақат ерда юрувчиларнинг энг яхшиси(Пайғамбар)ни ҳимоя қилдик.

Оғир мусибатли кунда ишончли, олийжаноб кишини ҳимоя қилдик.

У Зот на бахилликда, на бузуқликда айбланади.

Офият изловчи у кишининг атрофида парвона дарвозаси олдида гавжум

Туриб, гўё денгизни истагандекки, унинг суви на озаяди ва на қуриб қолади.

Аллоҳга қасамки, жоним ором олмай, беқарор бўлаверади

То Хазражни уриб битирмагунингизга қадар.

Зирор ибн Хаттоб ал-Фиҳрийнинг Абу Жаҳлга атаб ёзган марсия­си:

Билинг, эй тунлари кўзи ухламайдиган бўлиб қолган,

Зулмат қоронғулигида юлдуз кузатган,

Худди кўзига зирапча киргандек беқарор,

Лекин зирапча кирган эмас,

Балки тинмай оқаётган кўз ёшлари уйқу бермаётир.

Қурайшга хабар бериб қўйингки,мажлислар кўрки,

Оёқда юрадиган кишиларнинг энг мукаррами(Абу Жаҳл)

Бадр куни Хавсо қудуғига гаров бўлиб қулади.

У гаров зот хушфеъл бўлиб, паст ҳам, хасис ҳам эмасди.

Қасамки, кўзимдан ёш сира тинмай оқяпти, сабаби –

Раис Абул Ҳакам(Абу Жаҳл)дан кейин яна бир зот ҳалок бўлди.

Ҳалокатига мен ачинаётган зот − Луай ибн Ғолибдир.

Унга ўлим Бадр куни етиб келиб тутди

Тойчоғининг кўксида ўқлар синиб,

Гўштлари пора-пора бўлганини кўрсанг эди.

Шерлар тўқайида ётган арслон ёки саҳрода

Чакалакзорга тошган сувда ётган шер

Ундан журъатли эмас эди. Айниқса, қизиган жангда,

қайсики, «улуғлар ва жасурларга қўшил» – дейилганда.

Эй Муғиранинг оила аъзолари, жазаъ қилманг, сабр қилинг,

Аммо унга йиғлаб жазаъ қилган киши маломат қилинмайди.

Жидду жаҳд қилаверинг, сизлар учун ўлим – шараф!

Ундан кейин охирги ҳаётда надомат чекилмайди.

Мен айтганманки, сизлар хушбўй ҳид – зафар ёр бўлгай.

Мақомнинг улуғлиги, бешак, фаҳм эгаларига хосдир.

Мазкур шеър Дирорга мансуб эканлигини айрим шеър билимдон­лари инкор этадилар.

Ибн Исҳоқ: Абу Жаҳлнинг укаси Ҳорис ибн Ҳишом акасига йиғлаб айтган шеъри:

Эй, таассуфки жоним адо бўлди, акам Амрдан кейин,

Кошки, таассуф заррача фойда берса.

Менга хабар берилдики, Амр лашкар олдида

Бориб туриб эски қудуққа тушиб кетган.

Ҳақиқатан ,мен буни олдиндан ўйлаб юрардим.

Сен мухбир бўлиб ўтган ишдан шумланувчи эмассан

Модомики ҳаёт эканман, неъмат ичида яшадим.

Энди эса хорликда яшашга ворис бўлдим.

Гўё мен энди уни ҳеч ҳам кўрмасман асло,

Азму қарорим сўнди, менинг ғаму ташвишим кўп.

Амрни бир кун кечгача ўйласам ҳам,

Уни эслашдан кўзларим тиниб кетади.

Ибн Ҳишом: айрим шеър билимдонлари мазкур шеър Ҳорисга те­гишли эканини инкор этади. Эски қудуқ зикр қилинган байтни Ибн Асвад Бадрда ҳалок бўлганларга айтган марсиясида келтирган.

Ибн Исҳоқ: Абу Бакр ибн Асвад ибн Шуъуб ал-Лайсий, яъни Шаддод айтган шеър:

Бакрнинг онаси менга саломатлик тилаб кўришади.

Менга одамларимни йўқотганимдан кейин қандай саломатлик бўлсин?!

Бадр қудуғига тушган кишиларимизни ўйласак,

Ашулачи жориялару, майхўр ошнолар базми юракка сиғармиди?

Бадр қудуғини ўйласак, туя ўркачларига осиб қўйиб, керак бўлганда

Ичидан овқат олиб ейиладиган хуржун кўнгилга сиғармиди?

Бадрда қанчадан-қанча қудуқлар борки, уларда туя ва ўтловчи ҳайвонотлар қулаб тушиб ётади.

Бадрда қанчалаб қудуқлар борки, уларда турли анжом ва қимматбаҳо буюмлар ётади.

Олижаноб Абу Алики, қимматбаҳо қадаҳга ошно эди, унинг дўстлари ҳам қудуққа тушган.

Агар сен Абу Ақил ва тоғ қоясию Наом деган жойдаги одамлар ўлигини кўрганингда эди,

Уларга ачинганингдан худди бўзлаб юрган туя бўталоғидек, изғиб юриб куюнар эдинг.

Пайғамбар бизга ўлгандан кейин яна тирилишимиздан хабар бе­ради.

Унда қабрда туришимиз ва ўч олишга чақирувчи қуш ҳоли не ке­чар?!

Ибн Ҳишом: Абу Убайда ан-Наҳвий шундай деган:

Пайғамбар бизга ўлгандан кейин яна тирилишимиздан хабар бе­ради

Яна қабрдаги ҳаёт ва ўч олишга чақирувчи қуш тўғрисида ҳам

Айтади: У Исломни қабул қилиб, сўнгра яна муртад бўлган.

Бадрда ҳалок бўлганлар тўғрисида Умайя ибн Салтнинг шеъри:

Улуғ, мақтовга сазовор кишиларнинг авлоди бўлмиш буюкларнинг ўликлари учун йиғламайсанми?!

Бамисоли чакалакзорнинг тебраниб турувчи шохларига қўниб олиб йиғлайдиган кабутарлардек.

Дилларидаги дардларининг ҳарорати билан йиғлаб, ичларини бўшатиб, эркин нафас оладилар.

Уларнинг мисоли гўё навҳа билан йиғлайдиган бақироқ йиғловчи аёллар кабидир.

Улар учун ким йиғлаган бўлса, хафаликдан йиғлайди ва мақтовчининг мадҳига муносиб бўлади.

Бадрда не бўлган эди? Улуғ раҳбарлар мурдаларидан ясалган қумтепаликлар

Сел оқадиган жарликлар, қумтепалар бутун атроф мурдалар би­лан қопланган эди.

Кексаю ёшлар, бошлиғу ходимлар, ғайрат қилувчи ботирлар

Ва темир иродали кишилар ётарди, мен кўраётган манзарани сизлар кўрмаяпсизми?

Ахир ҳар қандай қиё боққан киши кўрадику Макканинг қабилалари ўзгариб кетди.

Эндиликда у энди мудҳиш саҳродан бўлак нарса эмас.

Улар ичида турли руҳонийлар пешволари ҳам борки, Юзларининг тиниқлиги намоён бўлиб турибди.

Подшоҳлар дарвозалари олдидан кетмайдиган, ҳаддан ошганлар­ни тинчитиб қўядиган фотиҳлар ҳам бор.

Яна ҳалқуми кенг, новча, семиз, омади келган қабила бошлиқлари ҳам бор.

Нон устига ҳайвон ёғини қўшиб ҳайвон пуфагидек қилиб эҳсон қиладиганлари ҳам бор.

Ҳовузлардек катта идиш товоқларда таом улашадиган сахийлар ҳам бор.

Яхшилик тиловчиларга ичи бўш идишларда ёки саёз лаганларда овқат берилмайди.

Кенг, катта гиламларда ўтирадиган, кетма-кет келадиган меҳмонларга таом берувчилар ҳам бор.

Бўғоз туяларидан юзлаб нафарини текинга бериб юборадиган са­хийлар ҳам бор эди.

Туя подасини Балодиҳ ўтлоқларидан қайтиши билан хайдаб бо­риб ётоғига чўктирадилар.

Бозордаги буюмлар нархи ўйнаб турганидек, улуғ кишиларнинг қадри ҳам бир-бирига нисбатан турличадир.

Тарози палласидаги қадаҳ тошларнинг оғирлиги сахий қўлларда билингани каби .

Шундай кишиларни уятли авратларини ҳимоя қилаётган вақтларида бир тўда келиб хор – зор қилди-ю,

Ўткир қиличлари эгнида, лашкар олдида кетаётганларида шу иш бўлди.

Уларниннг сув сўраб, инграб қилган нолаларининг овози мени ғамга солди.

Али авлодининг уйланмаган бўйдоғию уйлангани – ҳаммасига балли.

Улар ўзлари турли ғорат жангларида қатнашмасалар-да, ингра­ган ярадорларни ўз бағриларига олиб парвариш қилдилар .

Яна улар бизнинг жангчиларимизга зотдор, узоқ сафарга яроқли учқур отларини беришди.

Узун бўйинли отларга минган ёш йигитлар жиддий тусдаги шер­ларга қўшилдилар.

Жасур жангчилар бир-бири билан худди қўл бериб кўришаёт-ганлардек жипслашдилар.

Минг-мингларча лашкаримизнинг ичида совутлилар билан ўқ-ёй таққанлари бор эди.

Ибн Ҳишом: мазкур шеърнинг икки байтида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари ҳақорат қилингани боис, тушириб қолдирдик.

Шеър аҳлидан бир нечтаси ушбу байтни нақл қилишган:

Жасур жангчилар бир-бири билан худди қўл бериб кўришаёт-ганлардек жипслашдилар.

Яна ушбу байтларни ўқиб беришган:

Бўғоз туялардан юзлаб нафарни текинга бериб юборадиган саҳийлар ҳам бор эди.

Туя подасини Балодиҳ ўтловларидан қайтиши билан ҳайдаб бо­риб ётоқларига чўктирадилар.

Ибн Исҳоқ: Умайя ибн Салт Замъа ибн Асвад ва Бадр қурбонларига йиғлаб ушбу марсияни айтган:

Эй кўз! Кўз ёшларингни қолдирмай тўкиб Замъа Абул Ҳорис учун йиғла!

Яна жангга чақирилганда, шердай мардона чиқадиган Ақил ибн Асвад учун ҳам йиғла!

Бу Бани Асад қабиласи, улар Жавзо буржи билан алоқадордирлар, хиёнатчи ҳам алдоқчи ҳам эмаслар.

Улар – Каъб авлоди, шарафли ва ҳурматли улуғ.

Улар – туя ўркачидек энг юксак мақом эгалари.

Амакиларининг авлоди бошига оғир кун тушганда уларга куйиб жигарлари оғриди.

Улар ёмғирсиз қахатчилик кунларида, яъни осмонда булут йўқ кунлари таом улашган зотлар эди.

Ибн Ҳишом: бу шеър ривояти аралаш бўлиб, тузилиши пухта эмас.

Лекин Абу Муҳриз Халаф ал-Аҳмар ва бошқалардан эшитганман. Уларнинг бири айтган жойини иккинчиси айтмаган:

Эй кўз, кўз ёшларингни қолдирмай тўкиб Замъа-Абул-Ҳорис учун йиғла!

Яна жангга чақирилганда шердай мардона чиқадиган Ибн Ақил Асвад учун ҳам( йиғла)!

Уларнинг ҳалокатига мотам тутиб Жавзо буржи ҳам ерга қулади.

Улар ҳиёнатчи ҳам алдоқчи ҳам эмас.

Улар – Каъб авлоди, шарафли ва ҳурматли, улуғ.

Улар – туя ўркачидек энг юксак мақом эгалари.

Улар қавмлар бошидан соч ўстирдилар ва уларни ҳимоячи аскар шашлига келтирдилар.

Амакиларининг авлоди бошига оғир кун тушганда уларга куйиб жигарлари оғриди.

Улар ёмғирсиз қахатчилик кунларида, яъни осмонда булут йўқ кунлари таом улашган зотлар эди.

Абу Усома шеъри:

Ибн Исҳоқ: Абу Усома Муовия ибн Зуҳайр ибн Қайс ибн ал-Ҳорис ибн Саъд ибн Зубайъа ибн Мозин ибн Адий ибн Жушам ибн Муовия (Бани  Махзумнинг иттиқфоқдоши) айтган шеъри:

Ибн Ҳишом: У мушрик эди. Ҳубайра ибн Абу Ваҳб олдидан ўтиб қолади. Улар Бадр жангида мусулмонлардан енгилиб қайтишаётган эди. Ҳуб




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Жумодал-аввал ойининг 16-куни

Ҳижрий 931-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1524-йил 12-март) Россия Усмонлилар давлати билан «Бухарест» шартномасини имзолади. Шартномага кўра «Афлоқ» ва «Бағдод» вилоятлари Усмонлилар давлати ҳукмронлиги остида бўлади.

Ҳижрий 1356-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1937-йил 24-июл) Ироқ ва Эрон давлатлари ўрталаридаги ўзаро зиддиятларни тинчлик йўл билан ҳал қилиш мақсадида беш йиллик тинчлик шартномасини туздилар.  



Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ