Озарбайжонда«Ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам васфида» шеърхонлик мусобақаси бошланди

1 ўн йил аввал 2203 siyrat.uz

«Ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам васфида» шеърхонлик мусобақаси Кавказ Мусулмонлари диний идорасининг ташаббуси ила Озарбайжон республикасида ўтказилмоқда. Бу адабий мусобақа Озарбайжон Ёзувчилар уюшмаси, Бокудаги Туркия элчихонаси диний ишлар кенгаши ва Ислом ҳамкорлиги ташкилотининг ҳамкорлигида ташкил этилган. Кавказ Мусулмонлари диний идорасининг матбуот хизматига кўра, ушбу мусобақа жума 1–февраль кунидан бошланди ва қизиқувчилар жорий йилнинг 31 –март кунигача ўз шеърларини мазкур идоранинг ташкилий қўмитасига йўллашлари мумкин. Ташкилотчилар биринчи ўрин учун беш минг доллар, иккинчи ўрин учун иккита икки минг доллар ва учинчи ўрин учун учта минг  доллардан соврин ажратишган. Ғолиблар 18 –март куни аниқланади.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ