Саҳобалар

Ас-собиқунал аввалун

3 йил аввал 3455 siyrat.uz

Ас-собиқунал аввалун

 

 

Саҳобалар ичида биринчи иймон келтирган ким экани борасида турли қавллар бор:

Биринчи қавлга кўра, Абу Бакр розияллоҳу анҳудир (бу Ибн Аббос, Ҳассон ибн Собит, Шаъбий, Нахаъий ва бошқаларнинг фикри).

Иккинчи қавлга кўра, Али розияллоҳу анҳудир (бу Зайд ибн Арқам, Абу Зарр Ғифорий, Миқдод ибн Асвад, Абу Айюб Ансорий, Анас ибн Молик, Яъло ибн Мурра, Афиф Киндий, Хузайма ибн Собит, Салмон Форсий, Хаббоб ибн Арат, Жобир ибн Абдуллоҳ ва Абу Саъид Худрийлардан ривоят қилинган).

Учинчи қавлга кўра, Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳудир (буни Маъмар имом Зуҳрийдан ривоят қилган).

Тўртинчи қавлга кўра, Хадийжа бинт Хувайлид розияллоҳу анҳодир (бу Ибн Аббос ва Зуҳрийдан ривоят қилинган).

Бу ихтилоф замирида қуйидаги ҳақиқат ётади. Ўзининг мусулмонлигини илк бор ошкор қилган зот Абу Бакр бўлган. Али розияллоҳу анҳу мусулмон бўлганини одамлардан, хусусан, отаси Абу Толибдан беркитган эди.

Ибн Салоҳ: «Ҳур эркаклардан биринчи иймон келтирган Абу Бакр, ёш болалардан Али, аёллардан Хадийжа, озод қилинган қуллардан Зайд ва қуллардан Билол, деб айтиш эҳтиётга яқинроқдир. Яна Аллоҳ билгувчироқдир», деган.

Ибн Исҳоққа кўра, энг биринчи иймон келтирган Хадийжа, кейин Али ибн Абу Толиб (у мусулмон бўлганида ўн ёшда эди), кейин Зайд ибн Ҳориса, кейин Абу Бакрдир. У ўз иймонини ошкор қилди ва одамларни Аллоҳга иймон келтиришга чақирди. Унинг даъвати билан Усмон ибн Аффон, Зубайр ибн Аввом, Абдураҳмон ибн Авф, Саъд ибн Абу Ваққос, Талҳа ибн Убайдуллоҳлар мусулмон бўлишди.

Ибн Абдулбарр айтади:«Уламолар иттифоқига кўра, энг биринчи Хадийжа розияллоҳу анҳо иймон келтирган бўлса, кейин Али розияллоҳу анҳу мусулмон бўлган».

Зиёвуддин Раҳим тайёрлади

 

 




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ