Собиқ исломофоб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида фильм ишламоқчи

1 ўн йил аввал 2002 siyrat.uz

«Собиқ исломофоб голландиялик машҳур сиёсатчи Арно Ван Дорн (Arnoud Van Doorn) эндиликда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ва Ислом динини ҳимоя қиладиган фильмлар ишламоқчи», дея хабар қилади «Ислам для всех» интернет тармоғи. Ўтган ой ИСломни қабул қилган Ван Дорн «Okaz Online» ва «Saudi Gazette» матбуотларига берган интервьюсида айтишича, у эндиликда ҳаётини Ислом динини ёйишликка бағишлаб, олдин етказган зарарларининг ўрнини қопламоқчи. «Мен барча Европа давлатларидаги мусулмонларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун бор кучимни аямайман... Мен «Фитна» фильмим орқали Ислом дини ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга қарши қилган зараримни қоплаш учун бор имкониятларимни ишга соламан»деди. Саудия матбуотига берган интервьюсида Дорн Канаданинг CDA ташкилоти билан ҳамкорликда Ислом ҳақидаги нотўғри тушунчаларга қарши курашувчи фильм ишламоқчилигини билдирди.

Маъмурхон Хотамий




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ