Алининг Амр ибн Абдувуддни ўлдириши

4 йил аввал 655 siyrat.uz

Ибн Исҳоқ: Қурайш чавандозлари хандақнинг тор жойини топиб, от солишди. отлар у ердан сакраб ўтди. Улар хандақ билан Салъа де­ган жой ўртасидаги шўр тупроқ ердан айланиб ўтишди. Али  ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу бир гуруҳ мусулмонлар билан бирга ўша кенг жойни келиб эгаллашди, шунда отлиқлар улар томон от чоптириб келишди. Амр ибн Абдувудд Бадр куни жанг қилган, лекин жароҳатлангани сабабли Уҳудда қатнаша олмаганди. Хандақ куни унинг турган жойини ҳамма билиши учун алоҳида белгида чиққан эди. У етиб келгач: «Мен билан ким яккама-якка олишади?!» – деди. Шунда Али  ибн Абу Толиб: «Эй Амр, Қурайшдан бирор киши, сени икки ишдан бирига чақирса, албатта, бирини қиламан, деб Аллоҳга ваъда бергансан»- деди. Амр: «Ҳа» – деди. Али : «Мен сени Аллоҳ ва унинг Расулига иймон келти­ришга ва Исломга чақираман», – деди. У: «Менга бунинг кераги йўқ», – деди. Али : «Мен сени яккама-якка олишувга чақираман», – деди. Амр: «Эй биродаримнинг ўғли, мен сени ўлдиришни хоҳламайман», – деди. Али  эса: «Аллоҳга қасамки, мен сени қатл этишни истай­ман», – деди. Шунда Амр қаттиқ ғазабланиб, отидан сакраб тушди ва отини жароҳатлади. Сўнгра юзига уриб Алига ташланди. Улар қаттиқ олишдилар. Али  уни ўлдиргандан кейин отлиқлар ортга че­киниб, хандақдан сакраб, у ердан узоқлашишди.

Ибн Исҳоқ: Али  ибн Абу Толиб бу хусусда шундай деган:

Ақлин пастлигидан тошларга ёрдам берди,

Ақлим расолигидан ёрдам бердим Муҳаммад Роббисига.

Амр бирла курашдим ва тарк этдим уни,

Юмшоқ кумда ётган тўнка мисоли.

Кўйлагидан ҳазар қилдим ёнида бўлсам ҳам,

У эса менинг кўйлагимдан тортди.

Ўйламанг сиз ҳаргиз, эй аҳзоб тўдалари,

Аллоҳ ташлаб қўяди деб, динию элчисини!

Ибн Ҳишом: Илм аҳлларининг кўпчилиги ушбу шеърни Али  айт­ганига шубҳа қиладилар.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Жумодал-ахиро ойининг 9-куни

Ҳижрий 1294-йил 9-жумодал-ахиро куни (милодий 1877-йил 21-июн)

Усмонлилар қўмондони Аҳмад Мухтор Пошо Андўлидаги «Ҳаляз» жангида Рус қўшини устидан ғалаба қозонди. 

Ҳижрий 1380-йил 9-жумодал-ахиро куни (милодий 1960-йил 28-ноябр)

Мавритания мустақилликка эришди ва халқ Мухтор валади Додани илк раиси этиб сайлади.

 



Видеолар
Мақолалар
"Имоми Аъзам" туркум суҳбатлар (5-қисм)
Салоҳиддин домла Шарипов
94
Китоблар

Динимиз фидойилари

...Албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севадир. (Моида сураси, 13-оят) давоми...

Мўминалар силсиласи

MO’MINA AYOLLAR IBRATI (Muharrir muqaddimasi) Bismillahir rohmanir rohiym. Islom dinida insonlarning insonlardan farqi, faqat Allohga itoati, doimiy toati, taqvosi bilan belgilanadi. Alloh aytadi: "Albatta sizlarning Alloh nazdidagi eng давоми...

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва аҳли байт

Китобдаги сўз бошидан...     Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм     Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Аллоҳнинг Расулига салавот ва саломлар бўлсин!      Аммо баъд:    давоми...

Машҳур даҳолар сийрати

(Сияру аъламин нубало)  Китобнинг қайта ишланган ва тўлдирилган ушбу янги нашрига ўттиздан ортиқ уламо ва фузалолар ҳақидаги маълумотлар қўшимча киритилган бўлиб, оят-ҳадислар ва давоми...

Мавлуди шариф

Юртимизда, бошқа исломий ўлкаларда бўлганидек, мавлуди шариф маросимлари ўтказиб келинган ва уларда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга бағишланган турли наътлар, қасидалар, Навоий, Фузулий каби мумтоз давоми...

ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ