Хандақ куни Ҳассоннинг қилган иши

3 йил аввал 1959 siyrat.uz

Ибн Исҳоқ: Менга Яҳё ибн Аббод  ибн Абдуллоҳ ибн аз-Зубайр, отаси Аббод дан ривоят қилиб, деди: «Абдулмутталибнинг қизи София Ҳассон ибн Собитнинг қўрғонида эди. София деди: «Ҳассон ибн Собит биз билан, аёллар ва ёш болалар билан бирга қўрғонда эди. Олдимиздан яҳудийлардан бир киши ўтиб, қўрғонни айлана бошлади. Бани Қурайза эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан улар ўртасидаги битимни бузиб, душманга айланганди. Бизни яҳудийлардан ҳимоя қиладиган ҳеч ким йўқ эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва мусулмонлар душман тарафда эдилар. Бизга кимдир бостириб ке­ладиган бўлса, душманни қўйиб олдимизга кела олмас эдилар. Мен: «Эй Ҳассон, мана бу яҳудий, кўриб турганингдек, қўрғонни айланиб юрибди. Аллоҳга қасамки, у бизнинг орқамиздаги яҳудийларга биз­нинг қаердалигимизни айтиб қўйишидан хавотирдаман. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобалар бошқа иш билан бандлар. Сен унинг олдига бор-да, уни ўлдир!» – дедим. Ҳассон: «Аллоҳ сени Афв  этсин! Эй Абдулмутталибннг қизи! Аллоҳга қасамки, менинг бу ишга қодир эмаслигимни биласан», – деди. У менга буни айтгач, унинг ночор­лигини кўрганимдан кейин, белимни маҳкам боғлаб, қўлимга бир сўйил олдим-да, қўрғондан тушдим. Яҳудийни сўйил билан уриб ўлдирдим. Ишни битиргач, қўрғонга қайтиб келиб, Ҳассонга: «Эй Ҳассон, унинг ёнига бориб, нарсаларини ўлжа қилиб ол. Мени бун­дан унинг эркак киши бўлганигина тўсди», – дедим. Ҳассон эса: «Эй Абдулмутталибнинг қизи, менинг бунга эҳтиёжим йўқ», – деди».




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ