«Бу – Муҳаммад» номли китоб ‎Гиннес рекордлар китобига киритилди‎

3 йил аввал 3196 siyrat.uz

‎Дубай амирлигида чоп этилган машҳур «Бу − Муҳаммад» номли китоб дунёдаги ‎энг катта китоб сифатида Гиннес ‎рекордлар китобига киритилди.‎ Бу китоб ‎Аллоҳнинг ‎Расули бўлмиш Муҳаммад ‎соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ‎сийратлари ҳамда ‎инсонийликни ўзида ‎мужассам этган самовий рисолат – ‎ҳақ Ислом дини ҳақида ‎‎маълумотлар беради. 420 бетлик ушбу нодир китоб ўта юқори ‎сифатли қоғоздан ‎тайёрланган ‎бўлиб, унинг оғирлиги 1500 кг, ‎бўйи 5 метр, эни эса 4 метр эканлиги ‎маълум қилинмоқда. Бир йил давомида чоп этилган мазкур ‎ноёб асарни тайёрлашга 10 ‎млн ‎дирҳамдан ортиқ маблағ сарфланган.‎




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ