Саҳобалар

Жулайбиб ас-Саҳобий

1 ўн йил аввал 4077 siyrat.uz

Жулайбиб Бани Саълаба қабиласидан, ансорларнинг амирларидан. Кунлардан бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ансорийларидан бир кишига: «Эй фалончи, қизингни менга турмушга бер», дедилар. У киши: «Бош устига», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : «Ўзимга эмас, Жулайбиб учун сўрадим», деган эдилар, у: «Ундай булса, хотиним билан маслаҳатлашиб олай», деди. У хотинининг олдига бориб: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қизингнинг қўлини сўраяптилар», деган эди, хотини: «Бош устига», деди. Эри: «Ўзларига эмас, Жулайбиб учун сўраяптилар», деди. Шунда хотини: «Аллоҳ номига қасам, Жулайбибга қизимни узатмайман», деди. Отаси қизини узата олмаслигини айтгани Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига кетаётганида, қизи парда ортидан: «Менга ким совчилик қилди?» деб сўраб қолди. Отаси: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бировга сўрадилар», деди. Қизи: «Сизлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг илтимосларини рад этмоқчимисизлар? Мени Расулуллоҳ талаб этган жойларига узатинглар, чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга хайрли ишни раво кўрадилар», деди. Отаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига бориб: «Эй Аллоҳнинг Расули, қизимни Жулайбибга никоҳлаб қўяверинг», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ғазотлардан бирида: «Ичингиздан бирор кишини йўқотиб қўймадиларингми?» деб сўраган эдилар, саҳобалар: «Йуқ», дейишди. Мана шу савол-жавоб бир неча бор такрорлангач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам :«Мен Жулайбибни йўқотиб қўйдим, уни ўликлар орасидан қидиринглар», дедилар. Улар қидириб, Жулайбибнинг жасадини топишди. У мушриклардан етти кишини ер тишлатгач, унинг ўзини ҳам ўлдиришган эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : «Жулайбиб етти мушрикни ўлдирди, кейин уни ўлдиришди», дедилар. Сўнг унинг жасадини муборак елкаларига ортмоқлаб олиб кетдилар-да, нарироқда қабр кавлаб, кўмдилар. Жулайбибнинг мурдаси тобут кўрмай, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг елкалариданоқ қабрга тушди.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ