Пайғамбардан аввалги Макка

5 йил аввал 1292 siyrat.uz

Ҳазрати Иброҳим алайҳиссалом  хотинлари Ҳожар ва ўғиллари Исмоил ила сувсиз, экинсиз ва тоғлар билан ўралган водийда жойлашган Макка шаҳрига келди. Бу келишдан мақсад, дунёни эгаллаб олган бутпарастликдан қочиб, ёлғиз бир Аллоҳга ибодат этадиган махсус бир марказ қуриб, халқни у ерга чақириш эди. Бу шаҳарнинг ҳидоят манбаи ва халқнинг сиғинадиган жойи бўлишини истаганди. Аллоҳ унинг бу амалини қабул айлади. У маконни муборак қилди. Она ва боладан иборат бу муборак оила учун замзам сувини насиб этди. Ҳолбуки Иброҳим алайҳиссалом уларни қуп-қуриқ, оламдан ажраб қолган бир ерга ташлаб, уларни Аллоҳга омонат қолдирганди. Замзам қудуғи чиқди ва Аллоҳ унинг сувига баракот берди. Инсонлар ҳозир ҳам ундан ичмоқдалар, уни табаррукан дунёнинг тўрт томонига олиб кетмоқдалар.. Исмоил вояга етди. Бир кун ҳазрати Иброҳим Аллоҳга бўлган севгисининг фарзандига бўлган севгисидан афзал эканлигини ва тушида кўрганларини бажо келтириш учун ўғли Исмоилни қурбонлик қилишни истади. Исмоил отасига рози бўлиб, унинг ўзини қурбонлик қилиш истагини маъқуллади. Бунинг эвазига Аллоҳ унга фидя ўлароқ қурбонлик юборди. Аллоҳга даъват қилишда отасига ёрдамчи бўлиши учун шундай қилинди. У охирги Пайғамбарнинг отаси бўлсин дея, бу лутфга эга бўлганди!... Ҳазрати Иброҳим Маккага қайтиб келдилар. Ота ва бола Аллоҳнинг уйи бўлган Каъбани қуришни бошла- дилар. Бутун тилаклари бу уйнинг Аллоҳ томонидан қабул қилиниб, баракотли қилиши, иккисининг Исломда яшаб, Исломда вафот этишлари ва Исломнинг ўзларининг вафотларидан сўнг кесилиб қолмаслиги эди. Албатта, бутун тилаклари, Аллоҳнинг ўз зурриётларидан бир Пайғамбар юбориши ила даъватларининг янгиланиши ва бошлаган ишларининг камолга етишлиги эди... «Эсланг: Иброҳим:«Эй Парвардигор, бу шаҳарни тинч шаҳар қилгин ва унинг аҳлларидан Аллоҳга ва охират кунига ишонувчиларни турли мевалар билан ризқлантиргин», деганида, Аллоҳ таоло: «Кофирларни ҳам бир оз фойдалантириб, сўнгра дўзах азобига дучор қиламанки, бу энг ёмон оқибатдир», деди. Эсланг: Иброҳим Исмоил билан биргаликда Байтуллоҳнинг пойдеворини кўтариб (дедилар): «Парвардигоро, биздан (ушбу қилган амалимизни) ўзинг қабул айла. Шубҳасиз, сен эшитгувчи, билгувчисан. Парвардигоро, бизни ўзингга бўйсунгувчилардан қилгин ва зурриётларимиздан ҳам ўзингга итоат қиладиган кишилар чиқаргин. Ва бизга (қиладиган) ибодатларимизни ўргатгин ва тавба-тазарруларимизни қабул эт! Шубҳасиз, сен тавбаларни қабул қилгувчи, раҳимлисан. Парвардигоро, уларнинг орасига ўзларидан бўлган, уларга оятларингни тиловат қилиб берадиган, китоб ва ҳикматни (Қуръон ва ҳадисни) ўргатадиган ва уларни поклайдиган бир Пайғамбарни юбор! Шубҳсиз, сен қудрат ва ҳикмат соҳибисан»    (Бақара сураси 126-129). Аллоҳ Иброҳим ва Исмоилнинг зурриётига барака берди. Оилалари кўпайди. Адноннинг фарзандлари кўп бўлди. Аднон ҳазрати Исмоилнинг набираларидандир. Унинг зурриёти ичида Фахр ибн Молик дунёга келди. Унинг зурриётидан эса Қусай ибн Килоб кўзга кўринган зот бўлди. Байтуллоҳнинг ва Макканинг бошқарув ишларини қўлига олди. Ўзига ишонган бошлиқлардан бўлди. Каъбани бошқариш унинг қўлида эди. Шу билан биргаликда Каъбанинг калитлари ҳам унда турарди. Шунингдек, Замзам ҳам унинг ихтиёрида эди ва Аллоҳнинг меҳмонлари ҳожиларнинг таомини ҳам у берарди... Қусай ибн Килоб турли воқеалар музокараси учун йигилган мажлисларни ҳам бошқарар ва тортишма- ларни у назорат этарди. Урушларда байроқ кўтариш ҳам унга оид эди... Шундай қилиб, у Маккадаги шарафли мақом ва мартабаларнинг ҳаммасини ўз қўл остига олганди. Унинг фарзандлари орасида Абду Маноф шарафли ва закий эди. Ҳошим эса отаси Абду Манофнинг тўнғич ўғли, ҳамда қавмининг каттаси − кўз қорачиғи эди. «Рифода» (ҳожиларни ҳаж мавсумида таом билан таъминлаш) ва «Сиқоя» (ҳожиларга сув бериш) унинг қўл остида эди. У Абдулмутталибнинготаси эди. Абдулмутталиб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг боболаридир. Абдулмутталиб амакиси Мутталиб ибн АбдуМанофдан сўнг «Рифода» ва «Сиқоя» га эга бўлди. Оталарининг ҳеч бири эришмаган мақомга Абдулмуталиб эришди. Қавми уни жуда ҳам севарди. Фахр ибн Молик авлодларини «Қурайш» деб аташарди. Бу исм бутун исмлардан ғолиб келди ва бу қабила «Қурайш» номи билан шуҳрат топди. Бутун араблар, қурайшнинг олий насабини тасдиқламишлар, саййидликларини, тилларининг софлилиги, аёлларининг иффатлилиги, ахлоқларининг гўзаллилиги ва шижоатларини эътироф этдилар. Қурайш арабларнинг йўлбошчиси эди...




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Жумодал-аввал ойининг 16-куни

Ҳижрий 931-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1524-йил 12-март) Россия Усмонлилар давлати билан «Бухарест» шартномасини имзолади. Шартномага кўра «Афлоқ» ва «Бағдод» вилоятлари Усмонлилар давлати ҳукмронлиги остида бўлади.

Ҳижрий 1356-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1937-йил 24-июл) Ироқ ва Эрон давлатлари ўрталаридаги ўзаро зиддиятларни тинчлик йўл билан ҳал қилиш мақсадида беш йиллик тинчлик шартномасини туздилар.  



Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ