Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрсангиз, у Зотнинг хулқлари билан хулқланинг!

5 йил аввал 1298 siyrat.uz

1. Барча ёмон сўз ва амалларни тарк қилинг. 2. Агар гапирсангиз, овозингизни пасайтиринг, хусусан, бозорлар, масжидлар, байрамлар ва шунга ўхшаган жойларда товушингизни баланд кўтарманг. 3. Агар хизматкорингиз, фарзандингиз, дўстингиз, шогирдингиз ёки жуфти ҳалолингиз хато қилса, бирор камчиликка йўл қўйса, уларни койиманг ва уларга қаттиққўллик қилманг. 4. Зиммангиздаги вазифаларга бефарқ бўлманг. Бировларнинг ҳақларидан уриб қолманг. 5. Сизга ёмонлик қилганга яхшилик билан жавоб қайтаринг, уни койиманг ва ундан ўзингизни олиб қочманг. 6. Кўп кулманг, кулишингиз табассумдан иборат бўлсин. 7. Заиф, мискин ва муҳтожларга ёрдам беришдан ғафлатда қолманг. Уларга нисбатан такаббурлик қилманг. 8. Ўзингизда бор бўлган энг гўзал кийимларингизни кийинг, хусусан намоз, ҳайит ва хурсандчилик кунларида энг яхши кийимингизни кийишингиз яхшидир. 9. Аҳли оилангизга уй ишларида ёрдам беринг, гарчи ёрдамингиз арзимас нарсаларда бўлса ҳам. 10. Ерда ўтиришдан кибрланманг, уйингизда бор бўлган таомни истеъмол қилинг, оз таом билан кифояланинг, таомни ҳеч ёмонламанг. 11. Ортиқча мақтовга қизиқманг. 12. Ёмон сўзларни сўзламанг, гарчи ҳазил юзасидан бўлса ҳам. 13. Ёмон ишларни қилишдан йироқ бўлинг. 14. Биродарингизга у ёмон кўрадиган нарса ила юзланманг. 15. Гўзал сўзлар билан сўзлашга ҳаракат қилинг. 16. Кўп мазаҳ қилманг, гапирсангиз, фақат ҳақни гапиринг. 17. Инсон ва ҳайвонларга нисбатан раҳмдил бўлинг, Аллоҳ сизга ҳам раҳм қилади. 18. Бахилликдан ҳазар қилинг, чунки бахиллик Аллоҳ таоло ва инсонлар ёмон кўрадиган нарсадир. 19. Ибодат учун эрта ётиб, эрта туринг. 20. Масжиддаги жамоат намозларидан кеч қолманг. 21. Ғазабланманг, чунки ғазабнинг охири войдир. Мабодо ғазабланадиган бўлсангиз ,«Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм», денг. 22. Қуръонни тадаббур ва фаҳм билан ўқинг ва унга амал қилинг. 23. Доим хушбўйланиб юринг, хусусан, намозларда уни тарк қилманг. 24. Таҳоратдан олдин мисвок ишлатишни унутманг. 25. Шижоатли бўлинг, ўзингизнинг зарарингизга бўлса ҳам, ҳақ сўзни сўзланг. 26. Насиҳатни қабул қилишдан малолланманг. 27. Фарзандларингиз орасида ва барча ишларингизда адолатни мезон қилиб олинг. 28. Инсонлар азиятига сабр қилинг ва уларни кечиринг, шояд, Аллоҳ таоло сизни ҳам кечирса. 29. Ўзингизга раво кўрган нарсани бошқаларга ҳам раво кўринг. 30. Бирор киши билан кўришганингизда салом беришни унутманг… Юқорида санаб ўтилган буйруқларга амал қилиш, иншааллоҳ, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам муҳаббатларига олиб боради. Эй Роббим! Ўзинг бизларни Китобинг ва Пайғамбаринг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига амал қилишни, у Зотга муҳаббатли бўлишни, у Зотга эргашишни ва Қиёмат кунида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига мушарраф бўлишимизни насиб қилгин, омин.

Абу Абдуллоҳ Бухорий




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Жумодал-аввал ойининг 16-куни

Ҳижрий 931-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1524-йил 12-март) Россия Усмонлилар давлати билан «Бухарест» шартномасини имзолади. Шартномага кўра «Афлоқ» ва «Бағдод» вилоятлари Усмонлилар давлати ҳукмронлиги остида бўлади.

Ҳижрий 1356-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1937-йил 24-июл) Ироқ ва Эрон давлатлари ўрталаридаги ўзаро зиддиятларни тинчлик йўл билан ҳал қилиш мақсадида беш йиллик тинчлик шартномасини туздилар.  



Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ