Ҳилфул фузул

5 йил аввал 1316 siyrat.uz

Расулуллоҳ «Ҳилфул фузул» деган бир шартномада иштирок этдилар. Бу шартнома Расуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам гувоҳ бўлган энг гўзал шартномалардан бири эди. Бу арабларнинг ўртасидаги энг аҳамиятли келишувлардан эди. Шартноманинг баёни қуйидагича эди: Зубайд қабиласидан бир киши Маккага мол келтириб Қурайш қабиласи ашрофларидан Осс ибн Воилга сотди. Осс ибн Воил унинг ҳаққини ўташликни кечга сурди. Унга қарши ёрдам сўраб Қурайш раҳбарларига мурожаат қилинди. Осс ибн Воилнинг жамиятдаги юқори обрўси сабабидан унинг зиддига бирон нарса демадилар. Бу сафар зубейдли киши бутун маккаликлардан, барча инсоф эгаларидан ёрдам сўради. Ахлоқ ва инсоф соҳиби бўлган ҳар бир киши бу воқеа қаршисида роҳатсиз бўлганди. Шу боисдан бутун маккаликлар Абдуллоҳ ибн Жудъон уйида тўпландилар. Абдуллоҳ уларга зиёфат уюштирди. Суҳбат мобайнида золимга қарши мазлумни қўллаб- қуватлаш учун Аллоҳга қасамёд қилдилар. Бу қўллаб-қуватлаш золимдан мазлумнинг ҳаққини олгунча давом этиш керак эди. Шунинг учун араблар бу пшртномага «Ҳилфул фузул»—«Ёрдам берувчилар ширтномаси» деб ном бердилар. Бу шартномада иштирок этганлар ҳақида «Бу кишилар фазилатли иш қилдилар»,  дейишди. Бу шартномадан сўнг ҳаммалари Осс ибн Воил олдига бордилар. Ундан зубайдликнинг молини олишиб, ўзига қайтариб беришди. Расулуллоҳ бу шартнома билан фахрланар ва кўпинча унда иштирок этганларни зикр қилиб ўтардилар. Ҳатто Пайғамбар бўлганларидан кейин ҳам шундай марҳамат қилган эдилар: —Абдуллоҳ ибн Жудъоннинг уйида бир шартномага иштирок этган эдим. Агар ҳозир ҳам шундай бир шартномага таклиф қилинсам, албатт,а иштирок этардим. Чунки бу зўрлаб олинган молларни олиб соҳибига қайтарадиган ва золимнинг ҳеч бир вақт мазлумга зулм қилишлилигига фурсат бермасликка доир шартнома эди! Аллоҳнинг ҳикмати ила Расулуллоҳ ўқиш-ёзишни ўрганмай «уммий» ҳолларида тарбия топдилар. Душманларнинг туҳмати ва нубуватини ғариб санаганларнинг гумонидан шу йўл билан узоқлаштирилган эдилар. «Сиз (ўзингизга Қуръон нозил қилинишидан) илгари бирон китобни тиловат қилгувчи эмас эдингиз ва ўз қўлингиз билан хат ҳам ёзган эмас эдингиз». (Анкабут сураси 48) Қуръон ул Зотга «уммий» исмини берганди: «Улар шундай кишилардирки, уммий (саводсиз) Пайғамбарга — номини ўз олдиларидаги Таврот ва Инжилда ёзилган ҳолда топишадиган элчимизга− эргашадилар».    (Аъроф сураси 157.)




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Жумодал-аввал ойининг 16-куни

Ҳижрий 931-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1524-йил 12-март) Россия Усмонлилар давлати билан «Бухарест» шартномасини имзолади. Шартномага кўра «Афлоқ» ва «Бағдод» вилоятлари Усмонлилар давлати ҳукмронлиги остида бўлади.

Ҳижрий 1356-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1937-йил 24-июл) Ироқ ва Эрон давлатлари ўрталаридаги ўзаро зиддиятларни тинчлик йўл билан ҳал қилиш мақсадида беш йиллик тинчлик шартномасини туздилар.  



Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ