Нима учун Пайғамбар соллаҳу алайҳи васалламнинг муборак номлари зикр қилинганда салавот айтилади?

7 йил аввал 1996 siyrat.uz

Савол: Нима учун Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак номлари зикр қилинганда салавот айтилади, Аллоҳ таолонинг номи зикр қилинганда салавот айтилмайди?

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Алҳамду лиллаҳи ваҳдаҳ, вассолату вассаламу ала ман ла набийя баъдаҳ. Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Салавот Аллоҳ таолога айтилмайди. Аксинча, Аллоҳ таолонинг салавоти Пайғамбаримизга айтилади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда: «Албатта, Аллоҳ ҳам, Унинг фаришталари ҳам Пайғамбар (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам)га салавот айтурлар. Эй иймон келтирган зотлар, сизлар ҳам у (Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам)га салавот ва салом айтинглар!» деган (Аҳзоб сураси, 56-оят). Шу амри илоҳийга кўра биз мўмин-мусулмонлар «Соллаллоҳу алайҳи васаллам», «Алайҳис солату вассалам» каби иборалар билан Пайғамбаримизга Аллоҳнинг салавот ва саломларини йўллаймиз. Аллоҳ таолонинг Пайғамбарига нисбатан салавотининг маъноси: «Аллоҳ Ўз Пайғамбарини фаришталари ҳузурида мақташидир...» Кенгроқ маълумот олиш учун қуйидаги линкка мурожаат қилишингиз мумкин: http://islom.uz/content/view/1405/135/



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Жумодал-аввал ойининг 16-куни

Ҳижрий 931-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1524-йил 12-март) Россия Усмонлилар давлати билан «Бухарест» шартномасини имзолади. Шартномага кўра «Афлоқ» ва «Бағдод» вилоятлари Усмонлилар давлати ҳукмронлиги остида бўлади.

Ҳижрий 1356-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1937-йил 24-июл) Ироқ ва Эрон давлатлари ўрталаридаги ўзаро зиддиятларни тинчлик йўл билан ҳал қилиш мақсадида беш йиллик тинчлик шартномасини туздилар.  



Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ