Утба ила Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ораларидан кечганлари....

3 йил аввал 2110 siyrat.uz

Қурайш кўрсаки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари кундан кунга зиёда бўлиб бормоқда. Утба ибн Рабиъа қурайшликларга қарши гапирмаслик шарти ила ҳазрати Муҳаммадга баъзи ён беришликни таклиф қилди. Қурайшликлар унинг бу таклифини қабул этиб, уни элчи қилиб юборишликка қарор қилдилар. Утба Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёнларига келиб ўтириб, шундай деди: «Жияним! Ўртамиздаги аҳволни биласан. Қавмнинг бошига қўрқинчли бир иш келтирдинг. Бирликларини буздинг, ақллари йўқ, деб ҳисобладинг. Динлари ва тангриларини ҳақорат қилиб айбладинг. Оталарини кофир бўлган, дединг! Мени яхши эшит, сенга баъзи фикрларим бор. Таклифларимни яхшилаб тушун, балки, баъзиларини қабул қиларсан»−, деди. Эй Абу Валид, сени тинглайман!—Жияним! Агар мақсадинг мол-мулк тўплаш бўлса, ҳаммамиздан бой бўладиган даражада сенга молларимиздан берайлик. Йўқ, агар бошлиқ бўлишни истасанг, сени бошлиқ қилиб сайлайлик, сен билан маслаҳат қилмай ҳеч нарса қилмайлик. Агар сенга жинлар ҳукумрон бўлса, уларни қувишга кучинг етмаётган бўлса, сенга табиблар келтирайлик. Сен даволангунингча бутун бойлигимизни сарф қилишга тайёрмиз... —Эй Абу Валид! Гапингни тамом қилдингми? —Ҳа, тамом қилдим. —Ундай бўлса, энди мени тингла! —Тинглайман! Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Фуссилат» сурасидаи саждага амр қилинган оятга қадар ўқиди. Утба бу отларни эшитгач, жим бўлиб қолди ва оятларни тинглади. Ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам сажда оятига етганда, сажда қилдилар ва сўнгра шундай дедилар: —Эй Абу Валид! Тинглайдиганингни тингладинг, бор гап − шу... Утба туриб шерикларининг ҳузурига кетди. Уни кўрганлар: «Қасамки Абу Валид кетгани каби келмаяпти», −  дедилар. Утба бориб ўтиргач, ундан сўрадилар: —Бизга нима хабар келтирдинг? —Шундай сўз тингладимки, қасам ичиб айтаман,унга ўхшаш аввал бирон нарса эшитмаган эдим! Валлоҳи, у сўз на шеър, на сеҳр, на кохинликдир. Эй қурайшликлар! Келин,г мени тингланг-да, бу одамни тинч қўйинг! —Эй Абу Валид! Муҳаммад сени ҳам аврабди, сўзларига сени ҳам етаклабди! —Бу менинг шахсий тушунчам, сиз истаганингизни қила беринг!




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ