Шаъби Абу Толиб

1 ўн йил аввал 1915 siyrat.uz

Қурайш қамални бошлаганда Бани Ҳошим ва Бани Абдулмутталиб Абу Толибнинг ёнидан ер олиб, унинг маҳалласи жойлашган дарада (Шаъби Абу Толибда) тўпландилар. Бу воқеа ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам  пайғамбар бўлганликларининг еттинчи йилида содир бўлганди. Бани Ҳошимдан Абу Лаҳаб ажралиб қурайшликлар билан қолди. Бани Ҳошим қамалнинг қийинчиликларидан қутулгунга қадар бу ҳолатда қолдилар. Очликдан тиканли дарахтларнинг баргларини ейиша бошлади. Болалар очликдан йиғлашарди. Уларнинг йиғиси узоқ- узоқларгача эшитилар эди. Қурайшликлар савдогарларнинг улар билан муносабат қилишларига монеълик қилардилар, сотиб олишмасин, деб қасддан молларини нархини қиммат қилишарди. Бу ҳолат уч йил давом этди. Бироқ ҳар қандай мол яширин йўл билан уларга етиб борди. Буни қурайшдан бўлган баъзи яқинларнинг воситаси билан амалга оширилар эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу қийинчиликларга қарамай, уларни кечаю кундуз Аллоҳга даъват этиб турдилар. Яширин-очиқ демасдан даъватни давом эттирардилар. Бани Ҳошим сабр этар, Аллоҳдан умид қилар эди.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ