Қуръони каримнинг таъсири

5 йил аввал 1130 siyrat.uz

Туфайл ибн Амр Давсий Маккага келган эди. Шоир эди. Ақлли насл-насабли киши эди. Қурайш у билан ҳазрати Пайғамбарнинг ораларини бузишга ҳаракат қилди. Унга пайғамбарга яқинлашмасликни, гаплашмасликни, тингламасликни тавсия қилдилар. —Бизнинг бошимизга келган нарса, сенинг қавмингнинг бошига келишлигидан қўрқамиз! Эҳтиёт бўл, у билан гаплашма, уни тинглама! Туфайлга давомли равишда ана шундай ташвиқотлар қилдилар. Ҳолбуки Туфайл воқеани шундай баён қилади: —Расулуллоҳни эшитмасликни ва у билан гаплашмасликни ният қилдим. Қулоқларимга пахта тиқиб олдиб, масжидга бордим. Уни Каъбанинг яқинида намоз қилаётганини кўрдим ва яқинида турдим. Сўзларини эшитар эдим ва жуда гўзал нарсаларни ҳис қилар эдим. Ўзимга-ўзим дедимки: «Афсуслар бўлсин менга! Ўзимни гўёки ақлли санайман, шоирман, яхшини ёмондан ажрата биламан. У ҳолда нима учун бу Зотнинг нима деётганини тингламайман? Агар келтирган нарсаси яхши бўлса, қабул қиламан, агарда ёмон бўлса, тарк қиламан!» Ҳазрати Муҳаммаднинг уйига бордим ва Қурайшнинг менга айтганларини унга сўзлаб бердим. Расулуллоҳ менга Исломни арз этди. (Таклиф қилдилар). Қуръон тиловат қилдилар. Мен мусулмон бўлдим. Қавмимни Исломга даъват этишлик учун уларнинг ҳузурига қайтдим. Агар мусулмон бўлишмаса, улар билан қола олмаслигимни тушунтирдим. Ҳаммаси Ислом динига кирдилар. Кейинчалик Давс қабиласини Аллоҳда чақирдим ва шундай қилиб Ислом уларнинг ораларида ҳам ёйилди.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Жумодал-аввал ойининг 16-куни

Ҳижрий 931-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1524-йил 12-март) Россия Усмонлилар давлати билан «Бухарест» шартномасини имзолади. Шартномага кўра «Афлоқ» ва «Бағдод» вилоятлари Усмонлилар давлати ҳукмронлиги остида бўлади.

Ҳижрий 1356-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1937-йил 24-июл) Ироқ ва Эрон давлатлари ўрталаридаги ўзаро зиддиятларни тинчлик йўл билан ҳал қилиш мақсадида беш йиллик тинчлик шартномасини туздилар.  



Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ