Илк мадиналик мусулмонлар

3 йил аввал 2844 siyrat.uz

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаж мавсумида иштирок этиб, Ақаба (Катта шайтон) деб танилган Жамранинг (тош отиладиган жой) ёнига келдилар. У ерда бир гуруҳ мадиналик ҳожилар билан учрашдилар. Уларни Аллоҳга чақирдилар, уларга Ислом динини арз этдилар. Қуръон тиловат қилиб бердилар. Бу кишилар Мадинада яҳудийлар билан қўшни яшар эдилар. Ҳар доим яҳдийлардан келиш вақти яқинлашган Пайғамбарнинг хабарини эшитишар эди. Шу сабабдан ўзаро шундай маслаҳат қилишди: —Валлоҳи, бу яҳудийлар айтган ва «У билан бирлашиб сизни урамиз»-деган ўша Пайғамбардир. Яҳудийлар биздан олдин унга иймон келтирмасликлари керак! Шундай қилиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни тасдиқ этишган ҳолда шундай дедилар: —Бизнинг жамиятмизда ўзаро душманлик ва жуда ҳам кўп ёмонликлар мавжуд. Балки, Аллоҳ уларни сенинг воситанг ила бирлаштирар, тинчликка эриштирар. Уларга борайлик ва сен бизни Исломга даъват қилганингдек , биз ҳам уларни даъват қилайлик. Агар сенга инонсалар, ер юзида сендан кучли киши бўлмайди. Мадиналиклар ўз шаҳарларига қайтишиб кетдилар, иймонларига садоқат кўрсатдилар. Мадинага боришгач Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яқинларига англатиб, уларни иймонга даъват қилдилар. Ислом ораларида ёйилди. Ҳазрати Пайғамбар тўғрисида гапирилмаган биронта хонадон қолмади.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ